1-амалий машғулот 1-мавзу. Транспорт фаолиятининг логистик жихатлари
Download 1.12 Mb.
|
Амалий машғулот
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Пинборд» техникаси бўйича топшириқ
- Ижобий томонлари Салбий томонлари Хатарлилик даражаси
- МУСТАҚИЛ ИШ Мустақил иш тури.
2-топшириқ
Пинборд техникаси Пинборд техникаси (инглизчадан: pin – маҳкамлаш, board – доска) муаммони ҳал қилишга оид фикрларни тизимлаштириш ва гуруҳлашни амалга оширишга, жамоа тарзда ягона ёки аксинча қарама-қарши позицияни шакллантиришга имкон беради Ўқитувчи таклиф этилган муаммо бўйича ўз нуқтаи назарларини баён қилишни сўрайди. Тўғридан-тўғри ёки оммавий ақлий ҳужумнинг бошланишини ташкил қилади (рағбатлантиради) Фикрларни таклиф қиладилар, муҳокама қиладилар, баҳолайдилар ва энг оптимал (самарали) фикрни танлайдилар. Уларни таянч хулосавий фикр (2 та сўздан кўп бўлмаган) сифатида алоҳида қоғозларга ёзадилар ва доскага маҳкамлайдилар Гуруҳ намоёндалари доскага чиқадилар ва маслаҳатлашган ҳолда: 1)яққол хато бўлган ёки такрорланаётган фикрларни олиб ташлайдилар; 2)баҳсли бўлган фикрларни ойдинлаштирадилар; 3)фикрларни тизимлаштириш мумкин бўлган белгиларини аниқлайдилар; 4)шу белгилар асосида доскадаги барча фикрларни (қоғоз ва рақларидаги) гуруҳларга ажратадилар; 5)уларнинг ўзаро муносабатларини чизиқлар ёки бошқа белгилар ёрдамида кўрсатадилар: коллективнинг ягона ёки қарама-қарши позициялари ишлаб чиқилади. «Пинборд» техникаси бўйича топшириқ
3-топшириқ Корхонада учта инновация лойиҳаси кўриб чиқилмоқда. Улардан иккитаси ИЛ-1 ва ИЛ-2 маҳсулот ишлаб чиқаришни такомиллаштириш билан боғлиқ. Учинчи ИЛ-3 эса янги маҳсулотни ишлаб чиқишни кўзда тутади. Лойиҳани тавсифловчи кўрсаткичлар қуйидаги жадвалда берилган. 1-жадвал
Талаб этилади: Кўрсаткичларни ҳисоблаш ва жадвални тўлдириш. Инновацион лойиҳаларни таҳлил қилиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар бериш. Лойиҳаларни харажатларни қоплаш критерияси бўйича рангларга ажратиш: 1-вариант – донага, 2-вариант-сотиш хажмига. Лойиҳаларни баҳолаш учун харажатларни қоплаш хисобларини сотиш хажми билан ўзаро боғлаш мақсадга мувофиқми? Зарарсизлик нуқтасига эришиш учун 3-ИЛ бўйича маҳсулот нархини 10% га камайтириш мақсадга мувофиқми? Ушбу маҳсулотнинг сотилишидан фойда миқдори қандай ўзгаради? МУСТАҚИЛ ИШ Мустақил иш тури. «Транспорт логистикаси» фани бўйича талабалар мустақил иши (ТМИ) ни ташкил этишда талабанинг академик ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги турлардан фойдаланиш мумкин: фаннинг айрим мавзуларини ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш, ўқув манбалари билан ишлаш; амалий машғулотларга тайёргарлик кўриб келиш; маълум мавзу буйича реферат тайёрлаш; битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияси учун материаллар тўплаш; ҳисоб-китоб ва график ишларини бажариш; макет ва модел устида ишлаш; амалиётдаги мавжуд муаммонинг ечимини топиш, тест, мунозарали саволлар ва топшириқлар тайёрлаш; илмий мақола, тезислар ва маъруза тайёрлаш; амалий мазмундаги ностандарт масалаларни ечиш ва ижодий ишлаш уй вазифаларини бажариш ва бошқалар; Фан хусусиятидан келиб чиққан ҳолда талабаларга мустақил иш учун бошқа шакллардаги вазифалар ҳам топширилиши мумкин. Талабаларга қайси турдаги топшириқларни бериш лозимлиги кафедра томонидан белгиланади. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling