1-Амалий машғулот Кейинги авлод тармоқларнинг асосий қурилмалари билан танишиш Амалий машғулотнинг мақсади ва вазифаси


Пакетли маълумотларни дейтаграммали узатиш


Download 0.98 Mb.
bet8/15
Sana23.04.2023
Hajmi0.98 Mb.
#1393179
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15
Пакетли маълумотларни дейтаграммали узатиш. Пакетлар тармоқнинг 1 тугунидан 2- тугунига бир-биридан мустақил равишда умумий қоидалар бўйича узатилади (8-расм.). Пакетни қайта ишлаш процедураси фа-қат унда бўлган параметрлар ва тармоқ ҳолати бўйича аниқланади. Узатилган пакетлар бўйича ахборот тармоқ томонидан сақланмайди ва буни пакет қайта ишлаш пайтида назарга олинмайди. Ҳар 1 алоҳида пакет тармоқ томонидан мустақил узатиш бирлиги деб кўриб чиқилади – дейтаграмма. Пакет узатиш бўйича қарор, коммутация(маршрутизация) жадвали асосида қабул қилинади, бу маълумот бўйича кейинги транзит (охирги) тугун маршрути аниқланади.


8- расм. Дейтаграммали тармоқ

Пакетли маълумотларни логик уланиш орқали узатиш. Логик ула-нишни ўрнатиш орқали узатиш – бу хост– узатувчи ва хост–қабул қилувчи орасида, пакет алмашиш жараёнининг 1 нечта параметрлари (2та охирги тугунлар келишув процедураси) борлиги ҳисобланади. Бу процедура қўйидагида аниқланади: (9- расм)

  1. Уланишни инициатор тугуни қабул қилувчи тугунга уланишни ўрнатиш таклифи билан хизмат пакетини юборади.

  2. Агар қабул қилувчи тугун уни қабул қилса, уланишни ўрнатишни тасдиқлайдиган ва бу логик уланиш чегарада ишлатиладиган, 1 нечта параметрларни таклиф қиладиган бошқа хизмат пакети юборилади.

  3. Уланишни инициатор тугуни 3-хизмат пакети юборганида ула-нишни ўрнатиш жараённи тугатиш мумкин, унда таклиф қиладиган пара-метрлар унга мос тушади деб хабар беради.



9- расм. Логик уланишни ўрнатиш орқали узатиш

Виртуал канални ўрнатиш орқали узатиш. Виртуал канални ўрнатиш орқали узатиш–логик уланишнинг хусусий мисоли ҳисобланади. Унда барча пакетлар учун маршрут қаттиқ аниқланган. 1 уланиш чегарасида узатилаёт-ган барча пакетлар 1 аниқ йўл бўйича ўтиши керак(10- расм). Пакетли ком-мутация тармоғида охирги тугунларни улайдиган, битта олдиндан қўйилган фиксацияланган маршрут виртуал канал деб номланади (virtual circuit ёки virtual channel VC). Виртуал каналлар барқарор ахборот оқимлари учун ўрнатилади. Умумий трафикдан ахборот трафигини ажратиш учун ҳар битта пакет махсус белги — метка билан белгиланади.

10- расм. Виртуал канални ўрнатиш билан узатиш.

Виртуал канални ўрнатиш билан узатиш процедураси қўйидаги қадамларни ўз ичига олади:



  1. Виртуал канални ўрнатиш – махсус пакетни манба тугунидан жўнатиш - уланишни ўрнатиш сўровини (қўйиладиган шу виртуал канал юборадиган адреси ва оқим меткаси учун).

  2. Тармоқ бўйлаб ўтиш пайтида сўров, ҳар 1 коммутаторда янги ёзувни шакллантиради, бу ёзув берилган белгига эга бўлган пакетни комму-татор қандай хизмат қўрсатиши кераклигини кўрсатади.

  3. Шакллантирилган виртуал канал шу метка билан идентификацияланади.

  4. Виртуал канал ўрнатилганидан кейин тармоқ керакли маълумот оқимларини бу канал бўйича юбориши мумкин.

  5. Кириш интерфейсига пакет қабул қилинганидан кейин коммутатор пакет бошидан меткани ўқийди ва ўзининг коммутациялаш жадвалини кўриб чиқади, бу жадвал бўйича пакетни қайси чиқиш портига юборишни аниқлайди.




    1. Download 0.98 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling