ташқари, хлороформ озроқ миқдордаги концентрланган сулфат кислота билан
2-3 марта чайқатиб ҳам тозаланади. Бунда 100 мл хлороформни тозалаш учун 5
мл концентрланган сулфат кислота олинади. Хлороформ кислотали қисмдан
ажратилгач, сув билан ювилади ва калций хлоридда қуритилади ҳамда
ҳайдалади.
Тоза хлороформ 61,2°C да қайнайди.
Спиртдан тозаланган хлороформ,
ёруғлик таъсирида фосген ҳосил бўлмаслиги учун қора ёки қўнғир тусли
склянкаларда сақланади.
Петролей эфирни тозалаш
Саноатда петролей эфир қайнаш ҳароратига қараб 30-50°C (ρ=0,640), 40-
60°C (ρ=0,666) ва 45-70°C (ρ=0,685) ларда фракцияларга ажратилади. Бу
фракцияларнинг ҳар бири алифатик углеводородларнинг
аралашмасидан
иборат. Техник петролей эфир таркибида тўйинмаган углеводородларнинг
аралашмалари бўлади. Петролей эфир ҳам бензол
каби сулфат кислота билан
чайқатиб тозаланади. Ҳосил қилинган аралашмадан кислотали қисм ажратиб
ташлангандан сўнг, петролей эфир калий перманганатнинг 10% ли
сулфат
кислотадаги тўйинган эритмаси билан сувли қисмнинг бинафша ранги
йўқолмагунча ювилади. Сўнгра
петролей эфими сувда ювиб, калций хлорид
билан қуритилади, сўнгра ҳайдалади.
Do'stlaringiz bilan baham: