1-амалий машғулот. Лабораторияда техник хавфсизлиги қоидалари. Хроматографик


Download 364.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet6/12
Sana03.02.2023
Hajmi364.2 Kb.
#1150545
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-amaliy mashg`uloti

Бензолни тозалаш 
Техник бензолда озроқ миқдорда (0,02% гача) сув, тиофен ва бошқа 
аралашмалар бўлади. Бензолдаги тиофенни (қайнаш ҳарорати 84°C) фракцион 
ҳайдаш билан ҳам, кристаллизация (музлатиш) йўли билан ҳам йўқотиб 
бўлмайди. Бензолда тиофен аралашмаси борлиги сифат анализи ёрдамида 
аниқланади. Бунинг учун 3 мл бензол 10 мг изатиннинг 10 мл концентрланган 
сулфат кислотадаги эритмаси билан чайқатилади. Бироз вақтдан сўнг кўк яшил 
ранг ҳосил бўлиши бензолда тиофен борлигини кўрсатади. Бензолдаги 
тиофенни йўқотиш учун 1 литр бензол 100-150 мл сулфат кислота билан 
тиофенга хос реакция бермагунча чайқатилади. Кислотали қисми ажратиб 


ташлагандан сўнг, бензол олдин сув билан, сўнгра 10% ли сода эритмаси ва яна 
сув билан ювилиб, калций хлорид иштирокида қуритилади. Тоза бензол 80°C да 
ҳайдаб олинади. 
Ацетонни тозалаш 
Техник ацетоннинг таркибида метанол ва сув бўлади. Уни бир неча йўл 
билан тозалаш мумкин: 1 литрли колбада 700 мл ацетон олиб, унга 3 г кумуш 
нитратнинг 20 мл сувдаги эритмаси ва 20 мл 1 Н ўювчи натрийнинг эритмаси 
қуйилади. Aралашма 10 дақиқа чайқатилади. Шундан сўнг ҳосил бўлган чўкма 
фильтрланиб, фильтрат калций сулфатда қуритилади ва дефлегматор орқали 
ҳайдалади. Тоза ацетон оддий шароитда 56,2°C да қайнайди. Иккинчи усул кўп 
миқдордаги ацетонни тозалаш учун ишлатилади. Бунда ацетонга кукун ҳолдаги 
калий перманганат қўшиб қайтарма совутгич уланган колбада қайнатилади. 
Калий перманганат суюқликнинг бинафша ранги йўқолмагунча қўшиб 
турилади. Сўнгра, сувсиз натрий карбонат ёки калций сулфат билан қуритилиб 
фильтрланади ва ҳайдалади. 100 г кукун ҳолдаги натрий йодид 400 мл ацетонда 
эритилиб, эритма тезда тузли муз ёрдамида - 3°C гача совутилганда ацетоннинг 
натрий йодид билан ҳосил қилган бирикмаси – NаJ*3C
3
H
6
O кристаллга тушади. 
Бу чўкмани фильтрлаб Вюрс колбасига солинади ва қиздирганда парчаланиб 
чиққан тоза ацетон ҳайдаб олинади. 

Download 364.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling