1-амалий машғулот. Лабораторияда техник хавфсизлиги қоидалари. Хроматографик


Download 364.2 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/12
Sana03.02.2023
Hajmi364.2 Kb.
#1150545
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-amaliy mashg`uloti

Этилацетатни тозалаш 
Саноатда олинадиган этилацетат (сирка кислотанинг этил эфири) нинг 
тозалиги 97% бўлиб, унда сув, спирт ва сирка кислота аралашмалари бўлади.
У сув ва этил спирт билан бир хил ҳароратда қайнайдиган азеотроп 
аралашмалами ҳосил қилади. Этилацетат таркибидаги сирка кислотани 
йўқотиш учун унга натрий карбонатнинг 5% ли эритмасини қўшиб 
чайқатилади. Сўнгра ундаги спиртни йўқотиш учун ажратгич воронкада калций 
хлориднинг тўйинган эритмасида чайқатилади ва ажратиб олинган 
этилацетатни натрий сулфат ёки магний сулфат билан қуритиб ҳайдалади. Тоза 
этилацетатнинг қайнаш ҳарорати 77°C.
Диоксанни тозалаш 
Техник диоксан тоза ҳолда бўлмай унинг таркибида сувдан ташқари кам 
миқдорда ацеталдегид, гликол ацетали бўлади. Диоксанни ацеталдан тозалаш 
учун ҳажми 1,5 литрли туби юмалоқ колбадаги 1 литр техник диоксанга хлорид 
кислота (14 мл концентрланган хлорид кислотанинг 100 мл сувдаги эритмаси) 
қўшилади ва аралашма 6-10 соат қайтарма совутгич билан қайнатилади. Бунда 
ҳосил бўлаётган сирка алдегидни нейтраллаш учун азот юбориб турилади. 
Совитилгандан сўнг унга ўювчи калий кристалларидан эримай қолгунга қадар 
солинади. Сўнгра сувли қисм ажратилиб диоксан ўювчи калий билан 24 соат 


қуритилади. Шундан сўнг, диоксанга натрий метали солиб қайтарма совутгич 
билан 6-12 соат қайнатилади ва 101° С да ҳайдаб олинади. 
Диметилформамидни тозалаш 
Диметилформамид яхши эритувчилик хусусияти ва инертлиги туфайли 
лаборатория ишларида кенг қўлланилмоқда. У сув, спирт, ацетон, эфир, 
хлороформ ва углерод дисулфидлар билан ҳар қандай нисбатда аралашади. 
Диметилформамид ёруғлик таъсирида парчаланиб, диметиламин ва 
формалдегид ҳосил қилади. Булардан ташқари унинг таркибида аралашма 
ҳолида аммиак ва сув бўлиши мумкин.
Диметилформамидни тозалаш учун 85 г диметилформамидга 10 мл 
бензол, 4 мл сув қўшиб аралашма ҳайдалади. Бунда олдин бензолнинг сувли 
аралашмаси ва бошқа аралашмалар ҳайдалади. Сўнгра тозаланган 
диметилформамид вакуумда ҳайдалади.
Тоза диметилформамиднинг қайнаш ҳарорати 153°C (760 мм сим. уст.). 

Download 364.2 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling