сувсизлантирилади ва 64°C да дефлегматорли колбада ҳайдаб олинади.
Метил
спирт заҳарли бўлгани учун у билан ишлашда эҳтиёт бўлиш керак.
Этил спирт(спирт)ни тозалаш
Саноатда ректификацион колонкалардан ҳайдаб олинган спирт-
ректификат азеотроп аралашма ҳолда бўлиб, унинг таркибида 95,6%
этанол ва
4,4% сув бўлади. Уни сувсизлантириш учун алоҳида методлардан
фойдаланилади. Лабораторияда 99,5% ли спирт олиш учун уни (1-2 соат
горелка алангасида қиздирилган) калций оксид билан узоқ вақт (10 соатгача)
қайнатилади. 95,6% ли 1 литр спиртга 250 г калций оксид олинади ва 2 литрли,
думалоқ
тубли колбага солиниб, калций оксидли ёки калций хлоридли трубка
билан беркитилган қайтарма совутгичга уланади ҳамда 6 соат қайнатилади.
Колба совитилгандан сўнг сувсиз эритувчиларни ҳайдаш учун мўлжалланган
мослама орқали ҳосил бўлган 99,5% ли спирт 78°C да ҳайдаб олинади. Ҳайдаб
олинган 99,5% ли спиртни яна сувсизлантириш
учун спирт билан магний
метали ўртасида борадиган реакциядан фойдаланилади:
Mg +2C
2
H
5
OH → Mg(OC
2
H
5
)
2
Do'stlaringiz bilan baham: