1-Амалий машғулот. Норматив ва техник ҳужжатлар билан таништириш. Қурилиш худудларининг иқлимий таснифларини аниқлаш


Қурилиш иқлимшунослигининг асосий вазифаси


Download 1.24 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana28.12.2022
Hajmi1.24 Mb.
#1011175
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1 Амалий машғулот Норматив ва техник ҳужжатлар билан таништириш

Қурилиш иқлимшунослигининг асосий вазифаси - аҳоли яшайдиган
жойлар режаларини, бинолар ва тўсиқ контруксияларнинг мақсадга
мувофиқ бўлган лойиҳа ечимларини, қурилиш бўладиган худуднинг иқлим
шароитларини ҳисобга олган ҳолда, илмий асослаб беришдир. Бунинг учун
биноларнинг меъморий ва конструктив ечимларига иқлимнинг таъсири 
ҳақидаги маълумотларга эга бўлиш зарур. 
Муҳим иқлимий кўрсаткич - ҳаво температурасидир. Кишига иссиқлик 
таъсири нуқтаи назаридан ҳаво температурасининг қуйидаги турларини 
ажратиш мумкин: 
совуқ (+8,5
0
С дан паст) - биноларни иситиш талаб қилинади; 
- салқин (8-15,5
0
С) - бунда деразалар одатда берк ҳолда бўлади, ёзги 
хоналардан узоқ вақт фойдаланиб бўлмайди; 
- илиқ (16-28,5
0
С) - ёзги хоналардан узоқ вақт фойдаланишга имконият 
бўлади; 
- иссиқ (+28,5
0
С дан юқори) - хоналарнинг ҳаддан зиёд исиб
кетишини чеклаш зарурияти пайдо бўлади. 
Бундан ташқари, температура жуда совуқ (-12,5
0
С дан паст) ва жуда 
иссиқ -жазирама (+32,5
0
С дан юқори) бўлиши ҳам мумкин. Бундай об-
ҳаво кишига ёқимсиз таъсир кўрсатади. Куннинг иш вақтидаги (соат 13
даги) ҳаво температурасининг қиймати т
к
урт 
бўйича об-ҳаво тури ҳақида
фикр юритилади. Унинг қиймати қуйидаги формула ёрдамида аниқланади: 
т
к
урт
= т
ою
рт
+ 0,7 А
тн

0
С (2.1) 
бу ерда т
ою
рт
- йилнинг маълум ойидаги ўртача ҳарорати, 
0
С; 
Атн- кеча-кундуз давомида температура ўзгаришининг ўртача 
амплитудаси,0С; 
0,7 - куннинг иш вақтидаги температурасини аниқлаш учун
киритилган коеффисиент. 
Об-ҳаво турининг йил давомида кузатиладиган муддати иқлимнинг
асосий хусусиятини белгилайди. Масалан, ёз ойлари учун аниқланган
т
к
урт
нинг қиймати +29 
0
С бўлса, ўша жойнинг ёзи иссиқ, қиш ойлари
учун аниқланган т
к
урт
нинг қиймати -2 
0
С бўлса, қиши совуқ деган фикр 
юритилади. 
Биноларда об-ҳавонинг илиқ ва иссиқ даврида хоналарни қизиб
кетишдан сақлаш чоралари кўрилиши лозим. Ҳар бир хонадонда ёзги хона
бўлиши, қуёшдан ҳимоя қилиш қурилмалари қўлланилиши, бино атрофини 
кўкаламзорлаштириш талаб қилинади. Муҳим иқлимий кўрсаткичлардан яна 


бири-иқлим намлигини бинолар ва уларнинг тўсиқ конструксияларига умумий 
таъсирини белгиловчи қуйидаги кўрсатгичдир:
( - йилнинг иссиқ ойларидаги ҳавонинг нисбий намлиги, %; 
Q - қуёш радиасиясининг бир йиллик миқдори, Вт/м2; 
Ат - температура йиллик ўзгаришининг амплитудаси, 0С. 
(2.2) ифоданинг суратида конструксияда намлик миқдорини ошишига сабаб 
бўлувчи омиллар, махражида эса конструксияни қуритишга имкон яратувчи 
омиллар келтирилган.Ушбу ( - кўрсаткичнинг қийматларига қараб, иқлим 
қуруқ, мўтадил (нормал) ва нам зоналарга бўлинади. Намлик зонаси 
конструксияларнинг намлик холатига ва шунга мос равишда материалларнинг 
иссиқлик ўтказувчанлик хусусиятларига катта таъсир кўрсатади. 
Аҳоли яшайдиган жойнинг режасига ва биноларнинг ҳажмий-режавий
ва конструктив ечимига таъсир этувчи яна бир омил шамолнинг
тезлигидир. Шамолнинг ўртача тезлиги 5 м/с ва ундан ортиқ бўлганда
ҳаводаги муаллиқ заррачалар (қор, сув, чанг)нинг интенсив кўчиши
кузатилади. Шамолнинг тезлиги билан биргаликда унинг горизонт
йўналишлари бўйича қайталаниши ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу аснода
маълум бир жой учун шамолнинг бош йўналиши аниқланади. Масалан,
2.1-жадвалда Томдибулоқ шахри учун румблар бўйича шамолнинг ўртача 
тезликлари ва қайталаниши тўғрисидаги маълумотлар келтирилган. 
2.1-жадвал 

Download 1.24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling