1-амалий машғулот: Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш” тўғрисидаги қонунини ўрганиш
-амалий машғулот: Юкларни кўтаришда пўлат арқоннинг кўтариш
Download 0.88 Mb. Pdf ko'rish
|
Хаётий фаолият хавфсизлиги
8-амалий машғулот: Юкларни кўтаришда пўлат арқоннинг кўтариш
даражасини ҳисоблаш Мавзу режаси: 1. Юк кўтариш кранлари хақида тушунча. 2. Пўлат арқоннинг мустаҳкамлигини ҳисоблаш усуллари. Юк ортиш ва юк тушириш ишларини бажаришда фойдаланиладиган юк кўтариш машиналарини ишлатганда бу ишларнинг ниҳоятда хавфлилигини ҳисобга олиш керак, чунки саноат корхоналарида келиб чиқадиган бахтсиз ҳодисаларнинг салмоқли қисми худди шундай ишларни бажарганда юз беради. Юк кўтариш машиналари билан юкларни кўтарганда ва ҳаракатланиш вақтида Республика Госгортехнадзори қоида ва меъёрларига риоя қилиш асосий ҳисобланади. Бундан ташқари унинг ҳамма қисмлари, деталлари ва ёрдамчи қурилмалари, шунингдек унинг тузилиши, тайёрланиши, материали, пайвандланган жойларининг сифати, ўрнатилиш ва ишлатилиши техник талабларга жавоб бериши ва умумий қоида, меъёр ва стандартлари талабларини қондириши керак. Юк кўтариш машиналарини ишлатаётганда унинг ҳамма ҳаракатланувчи ва айланувчи қисмларини тўсиқлар билан тўсиш шарт. Юк кўтариб ҳаракатланаётган кранни одамлар билан тўқнаш келиши, юкларни одамлар устидан олиб ўтиши мутлоқо тақиқланади. Шунинг билан бирга унинг юк кўтарувчи қисмларининг мустаҳкамлигини таъминлаш, ёрдамчи қурилмалари, юк илгичлари бақувват ва ишончли бўлиши керак. Юк кўтариш машина ва механизмларининг хавфсизлигини таъминлаш учун унинг айрим қисмларининг мустаҳкамлигини ҳисоблаш йўли билан текшириб турилади. Бу деталларни ҳисоблашда унинг мустаҳкамлиги чидамлилик даражаси ниҳоятда юқори берилиши билан белгиланади. Юк кўтариш машиналарининг энг нозик ва шунингдек энг асосий қисмлари уларнинг занжир ва пўлат арқонлари (канат) ҳисобланади. ҳар қандай пўлат арқонлар юк кўтариш машиналарида ўрнатилишидан олдин унинг мустаҳкамлиги ҳисоблаш йўли билан текшириб кўрилади: / S бунда К - чидамлилик даражаси, коэффициенти; Р - пўлат арқонни узиш учун сарфланадиган куч ( маълумот- номаларда ГОСТ бўйича берилади), Н; S - пўлат арқон ҳар бир тармоғи учун қўйиладиган куч (динамик кучлар ҳисобга олинмайди), Н. Тўқима пўлат арқонларга қўйиладиган куч унинг нечта тормоқдан иборатлиги ва тармоқларнинг тик ўққа нисбатан оғиш бурчагига боғлиқ бўлади. Ҳисоблаш қуйидаги тенглама асосида олиб борилади: S Q n C Q n / (cos . . / бунда S - пўлат арқон ҳар бир тормоғининг тортилиш кучи, Н; Q - ортилган юкнинг оғирлиги, кг; n - пўлат арқон тармоқлари сони; С - пўлат арқон оғиш бурчагига мословчи коэффициенти ( =0 бўлса, С=1,0; =30 бўлганда С=1,15; = 45 бўлганда С=1,42; =60 бўлганда С=2). Агар тўқима пўлат арқонлар учларига юк илгаклар ва ҳалқалар ўрнатилган бўлса, уларнинг чидамлилик даражаси коэффициенти 6 дан кам бўлмаслиги керак. Мабодо пўлат арқон тўқималаридан 10% дан ортиқ сими узилган бўлса, бундай пўлат арқонлар фойдаланишга яроқсиз ҳисобланади. Юк кўтариш машина ва механизмлари тўхтатиш қурилмалари билан жиҳозланади. Уларнинг вазифаси кўтарилган юкни маълум масофада тўхтатиб туриш қобилиятига эга бўлиши керак. Цех бўйлаб ҳаракатланиши мумкин бўлган кранларнинг ҳаракатланиш тезлиги чегаралаб қўйилади. Агар кран ердан туриб бош қариладиган бўлса, унинг тезлиги минутига 50 м дан ошмаслиги керак. Агар кран ёрдамида станокларнинг аниқлиги юқори бўлган йиғиш ишлари бажариладиган бўлса, уларни ҳар томонлама ҳаракатланиши мумкин бўлган кичик тезликдаги ҳаракат мосламалари бўлиши керак. Юкларни минутига 30 м дан юқори тезликда ҳаракатлантирилаётган кранлар қўлда ишлатиладиган ёки автоматик равишда ишлайдиган тўхтатиш қурилмалари билан таъминланади. Агар кран ерда ўрнатилган пўлат изларда ҳаракатланадиган бўлса, унда унинг ҳаракатланиш тезлиги қандай бўлишидан қатъий назар тўхтатиш қурилмасини ўрнатиш зарур. Юк кўтариш машиналарини лойиҳалаш ва қуриш вақтида уни ишатиш вақтида келиб чиқадиган хавфли вазиятларни олдини олишга қаратилган махсус қурилиш элементларини ҳисобга олиш керак. Умуман кран блоклари тизимида кўтарилган юкни истаган баландликда тушиб кетмаслигини таъминлайдиган бир томонгагина ҳаракатланишни таъминлайдиган тепкили ғилдираклардан фойдаланилади. Кранлар ва электроталлар билан ишлаганда юкларни рухсат этилган чегарадан юқорига кўтариш ҳоллари бўлиши мумкин. Бунда юк кўтариш илгаклари ва блоклари кран фермасига тақалиши натижасида илгак ва блокларнинг синиши, бузилиб кетиши ёки уни тортаётган пўлат арқоннинг узилиб кетиши натижасида ҳар хил бахтсиз ҳодисалар рўй бериши мумкин. Буни олдини олиш мақсадида чегараловчи ўчириш воситалари ўрнатилади. Бу ўчириш воситалари кранга келаётган электр токини юк юқори чегарага етишига 200 мм масофа қолганда ўчиради, бу билан кран бу йўналишдаги ҳаракатини тўх. қарама-қарши ёки бошқа йўналишда ҳаракатланишга бу восита ҳалақит бермайди. Чегараловчи ўчиргичлар, шунингдек кранларнинг излар бўйлаб ҳаракат йўналишларини чегаралашда ҳам фойдаланилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling