6-амалий машғулот: Электр тизимини ерга улаб ҳимоя
қилиш тизимини ҳисоблаш
Мавзу режаси:
1. Электр ҳавфсизлиги бўйича тушунча.
2. Ҳимоялаш учун ерга улаш схемасини ўрганиш.
Ҳозирги пайтда инсоният ҳаётини электр токисиз тасаввур қилиш жуда
қийин. У ишлаб чиқаришда, транспортда, маиший ҳаётда ва ҳаётнинг барча
жабҳаларда кенг қўлланилади. Шу билан бирга электр токи туфайли
жароҳатланиш ҳавфи ҳам ошиб бораяпти.
Олимларнинг тадқиқот қилишларича электр билан жароҳатланишда
қуйидаги факторлар таъсир қилар экан: ток кучи, кучланиш, токнинг тури ва
частотаси, токнинг танадан ўтиш йўли, токнинг таъсир қилиш вақти ҳамда
одам танасининг шахсий хусусиятлари.
Одам танасидан ўтаётган ток кучи қиймати электр токи билан
жароҳатланишда ҳал қилувчи рол ўйнайди. 6.1 жадвалда ток кучи
қийматлари ва уларнинг организмга реакцияси келтирилган.
6.1-жадвал
Таъсир чегараси
номи
Таъсир қилиш ҳарактери
Киши танасидан ўтаётган
ток кучи, А.
Ўзгарувчан
Ўзгармас
Cезиш чегараси
Қўл бармоқлари салгина қалтирайди.
Иссиқлик сезила бошлайди.
0,5-1,5 мА
(0,0005-0,0015)
А
5,7
Ушлаб
қолмайдиган
Бармоқ мушакларининг қисқари-ши.
Токли симларни ушлаб олганда
қийинчилик билан бўлсада токдан
ажратиб олади.
6-10, мА
(0,008-0,01) А
20-25
Ушлаб қоладиган Бармоқларнинг чангак бўлиб қолиши.
Кучли оғриқ сезиш. Нафас олишнинг
қийинлашуви.
20-25, мА
(0,02-0,025) А
50-80
Ҳалок қилувчи
Юрак ва нафас олиш аъзоларининг
параличи.
Кўпинча
ўлим
билан
тугайди.
90-100, мА (
0,09-0,1) А
500 *
* Юрак фибрилляциясининг чегараси.
Киши танасидан ўтаётган ток қиймати.
Do'stlaringiz bilan baham: |