1-амалий машғулот: Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш” тўғрисидаги қонунини ўрганиш
Download 0.88 Mb. Pdf ko'rish
|
Хаётий фаолият хавфсизлиги
Цех бошлиқлари ва усталарнинг вазифалари:
- барча ишчиларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича амалдаги меъёр ва қоидаларга риоя қилишларини таъминлаш, иш вақтида хавфли ва зарарли меҳнат шароитлари билан боғлиқ барча эҳтиёт чораларини назорат қилиш; - ишлаб чиқариш шароити билан мос ҳолда амалдаги меҳнат муҳофазаси меъёр ва қоидалари асосида хавфсиз иш усуллари бўйича йўриқномалар тузишда қатнашиш; - барча ишчиларни хавфсиз иш усулларига ўқитиш қўл остидаги бўлим ходимлари билан хавфсизлик техникасидан йўриқнома ўтказиш; Меҳнат муҳофазаси мухандиси вазифалари: - кириш йўриқномаси ўтказиш; - барча цех, бўлимлар бошлиқлари томонидан меҳнат муҳофзаси бўйича амалдаги қонун ва қоидаларни ҳукумат ва вазирликларнинг қарор ва низомларнинг ҳамда йўриқномаларнинг бажарилишини назорат қилиш; -хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномаларни тўғри ишлатилаётганлигини назорат қилиш ва уларни ишлаб чиқишда қатнашиш; - меҳнат муҳофазаси бўйича буйруқ ва фармойишларни тайёрлаш ва ҳисобот хужжатларини олиб бориш; - меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқиш, хавфсизлик техникаси бўйича ташкилий-техник режалар лойиҳасини тузиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш; - хавфсизлик техникаси бўйича янги замонавий конструкцияларни ишлаб чиқишда ва тадбиқ қилишда қатнашиш ҳамда илғор корхоналарнинг ва илмий тадқиқот институтларининг таклифларини ишлаб чиқаришга тадбиқ этишда жонбозлик кўрсатиш; - корхонани қишки ва ёзги иш шароитлариниига тайёрлаш тадбирларида ва уларнинг бажарилишида қатнашиш; - жамоа шартномасида белгиланган меҳнат шароитларини соғломлаштириш бўйича тадбирларни бажарилишини текшириш; - бино ва иншоотларни, ускуна ва аппаратларни қуриш, таъмирлаш лойихаларини кўриб чиқиш ва уларни қабул қилиш комиссияларида қатнашиш; - ишчилар билан хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномалар ўтказиш, мухандис-техник ходимлар ва хавфли меҳнат шароитларида ишловчилар билан ўқувлар ташкил қилиш; - тиббий кўрикларнинг ўз вақтида ўтказилиб турилишини назорат қилиш; - цехларда ва иш хоналарининг кўриниб турувчи жойларга меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси бўйича амалдаги қарор, қоида ва йўриқномалар осиб қўйилишини назорат қилиш; - тиббий кўрикларнинг ўз вақтида ўтказилиб турилишини назорат қилиб туриш; - цехларда ва иш хоналарининг кўриниб турувчи жойларига меҳнат муҳофазаси, хавфсизлик техникаси ва ишлаб чиқариш санитарияси бўйича амалдаги барча қарор, қоида ва йўриқномалар осиб қўйилишини назорат қилиш; - хавфсизлик техникаси бўйича хоналарни жихозлаш, плакат ва огоҳланиртувчи ёзувларни осиб қўйиш; - ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ходисаларнинг сабабларини аниқлашда, тафтиш қилишда ва уларни огоҳлантириш ва бартараф қилиш тадбирларида қатнашиш; - бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш, расмийлаштириш ва таҳлил қилиш; - корхона раҳбарига хавфсизлик техникаси бўйича ишларни яхши йўлга қўйган ҳодимларни тақдирлаш, талаб ва қоидаларни бузган ходимларни жавобгарликка тортиш ҳақида маълумотнома бериш. Меҳнат муҳофазаси мухандиси қуйидаги ҳукуқларга эга: - цех, участка, бўлим бошлиқларига хавфсизлик техникаси талаб ва қоидаларининг бузилишини бартараф қилиш тўғрисида кўрсатма бериш. Бу кўрсатмалар фақат корхона раҳбари ва бош мухандис томонидан бекор қилиниши мумкин; - ишловчиларнинг ҳаётига ва соғлиғига яққол хавф мавжуд бўлган ускуна, дастгоҳ, механизм ва цехларда ишлашни таъқиқлаши ёки вақтинчалик тўхтатиб қўйиши мумкин ва бу хақда корхона раҳбарига дарҳол хабар бериши керак; - хавфсизлик техникаси талабларига мос келмайдиган ускуна, асбоб ва қурилмаларни ишлатишдан олиб қўйилиши чораларини кўриш; - цех, участка ва бўлим бошлиқларидан ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисаларни ўз вақтида тафтиш қилиш ва мунтазам равишда ҳисоботини олиб боришни талаб қилиш - цех бошлиғи билан биргаликда хавфсизлик техникаси қоида ва талабларини бузувчиларни вақтинчалик ишдан четлаштириш. Меҳнат муҳофазаси мухандиси бевосита корхона директорига ва бош мухандисга бўйсунади. У ўз ишини корхона касаба уюшмаси, меҳнат муҳофазаси комиссияси, тармоқ касаба уюшмасининг техник нозири, Давтехконназорат, Давэнергоназорат, Давсанназорат ва Давлат ёнғин назорати инспекциялари билан биргаликда олнб борилади. Корхоналарда меҳнат муҳофазасидан ишлатиладиан хужжатлар шартли равишда қуйидаги турларга бўлинади: - меъёрий (меҳнат хавфсизлиги бўйича стандартлар, қурилиш меъёр ва қоидалари, санитария меъёрлари, меҳнат муҳофазасидан йўриқномалар ва ш.ў.); -техник (ускуна ва дастгоҳларни ишлатиш бўйича қўлланмалар, техник паспорт ва бошқалар); - режалар (меҳнат шароитларини яхшилаш, меҳнат муҳофазаси ва санитария-соғломлаштириш тадбирлари комплекси режаси, жамоа шартномалари, меҳнат муҳофазаси ва ижтимоий масалалар бўйича битимлар, бахтсиз ҳодисаларнинг сабабларини бартараф қилиш бўйича тадбирлар. Давлат назорати ва меҳнат техник нозирларининг кўрсатмалари, меҳнат муҳофазаси кунлари ва уч поғонали назорат вақтида тузилган тадбирлар ва б.); -буюрувчи (буйруқлар, қарорлар, фармойишлар, йўриқнома хатлар ва юқори ташкилотларнинг ҳужжатлари); -расмийлаштирилувчи (йўриқнома ва курс ўқувларини журналларга ёзиб қўйиш, тафтиш далолатномаларн ва бахтсиз ҳодисаларни расмийлаштириш журналлари, меҳнат муҳофазасининг уч поғонали назоратини акс эттирувчи журнал, коржомаларни махсус пойафзал, химоя воситалари ва бошқаларни ҳисобга олиш шахсий карточкалари; - ҳисобот (жароҳатлар ҳақида ҳисоботлар). Ишни бажаришда ҳар бир талаба ўз варианти бўйича частота, оғирлик ҳамда меҳнат ва моддий зарарлар коэффициентларини ҳисоблайди. Бахтсиз ҳодисаларнинг частота коэффициенти: К Ч = И Ж 100 (1000) Ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисаларнинг частота коэффицинти: К ч = И Ж Ў 100 (1000) Аёллар орасида ўлим билан тугаган бахтсиз ҳодисалар частота коэффициенти: К ЧА = А ЎА И Ж 100 (1000) Бахтсиз ҳодисаларнинг оғирлик коэффициенти: К 0 = Ж Й Йўқотилган иш кунлари коэффициенти: К Й = И Й 100 (1000) Бир бахтсиз ҳодисага тўғри келадиган моддий зарар коэффиценти: К МЗ = Ж М Бу ерда: Ж – бир ва ундан кўп иш кунлари йўқотилган жароҳатлар сони; И – рўйхат бўйича ишловчилар сони; Ж ў – ўлим билан тугаган жароҳатлар сони; Ж ў – аёллар орасида ўлим билан тугаган жароҳатлар сони; И а – аёллар ишловчилар сони; Й – жароҳатлар туфайли йўқотилган иш кунлари йиғиндиси; М – ҳисобот даврида бахтсиз ҳодисалар туфайли курилган моддий зарарларнинг умумий йиғиндиси (минг сўмларда). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling