1-амалий машғулот: Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш” тўғрисидаги қонунини ўрганиш
-амалий машғулот: Жароҳатланиш кўрсатгичлари
Download 0.88 Mb. Pdf ko'rish
|
Хаётий фаолият хавфсизлиги
3-амалий машғулот: Жароҳатланиш кўрсатгичлари
К ч , К т , К ср.т. ни ҳисоблаш Мавзу режаси: 1. Корхонада меҳнат муҳофазаси ишларини ташкил қилиш. 2. Жароҳатларнинг кўрсаткичлари ва уларни хисоблаш. Корхонада маъмуриятнинг ва мухандис-техник раҳбар ходимларнинг вазифалари Ўзбекистон Республикаси меҳнат кодекси асосида ташкил қилинади. Унинг асосида уларнинг лавозим йўриқномалари ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Корхонада меҳнат муҳофазасининг умумий ҳолатига, жароҳатларни ва касбий касалликларнинг олдини олиш ва камайтириш бўйича тадбирларни ўтказиш учун жавобгарлик корхона раҳбари ва бош мухандисга юклатилади. Корхона раҳбарининг вазифалари: - Касбий касалликлар ва ишлаб чиқариш жарохатларининг олдини олиш бўйича ташкилий техник тадбирларни режалаштириш; - ушбу тадбирлар рўйхатини ўз вақтида тасдиқлаш ва маблағ билан таъминлаш ҳамда уларнинг тўғри ишлаётганлигини назорат қилиб туриш; - меҳнат муҳофазаси бўйича жамоа шартномаларининг ва битимларининг бажарилишини таъминлаш; - меҳнат кодексининг иш режими, дам олиш, аёллар ва ёшлар меҳнатини муҳофаза қилиш бўйича бандларини бажариш; - касаба уюшмаларининг, жамоатчи низомлар ва меҳнат муҳофазаси бўйича тузилган комиссияларнинг таклиф ва мулохазаларини бажариш; - алоҳида ишлар ва касблар учун хавфсизлик техникасидан йўриқномаларни тасдиқлаш; - амалдаги меъёрларга мувофиқ ишчиларни коржомалар, махсус пойафзаллар, шахсий ҳимоя воситалари ва махсус овқатлар билан таъминлаш. Корхона бош мухандисининг вазифалари: - барча цех ва бўлим бошлиқлари томонидан, меҳнат муҳофазаси бўйича қонунда белгиланган меъёр ва қоидаларнинг бажарилишини узлуксиз равишда текшириб туриш; - барча касблар ва иш турлари бўйича, меҳнат муҳофазасининг амалдаги меъёр ва қоидаларига ва корхона шароитига мослаштирилган йўриқномаларини ишлаб чиқилишини назорат қилиш; - йўриқномаларнинг ва хавфсиз иш усулларига ўқитишнинг боришини назорат қилиш; - ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бахтсиз ҳодисаларнинг ўз вақтида тафтиш қилинишини ва расмийлаштирилишини назорат қилиш; - ишчиларни ўз вақтида даврий тиббий кўрикдан ўтказилишини назорат қилиш; - хавфсиз иш усулларини тарғибот қилиш, хавфсизлик техникаси хоналарида маърузалар ва суҳбатлар уюштириш, плакатлар ва огоҳлантирувчи ёзувлар билан таъминланишини назорат қилиш; - касаба уюшмалари билан биргалиқда меҳнат муҳофазаси ҳолати бўйича кўриклар ўтказиш, ишчилар томонидан келтирилган таклифларнинг ижросини назорат қилиш; - мураккаб технологик жараёнларни механизациялашда замонавий хавфсиз конструкцияларни, шамоллатиш ва санитария- маиший мосламаларни жорий қилиш; - меҳнат муҳофазаси, техник эстетика ва ишлаб чиқариш маданияти бўйича тажриба алмашиш ишларига раҳбарлик қилиш; - ишчиларга ўз вақтида сифатли коржома, махсус пойафзал ва шахсий ҳимоя воситалари берилишини назорат қилиш; - касаба уюшмалари нозирларининг ва меҳнат муҳофазасининг жамоатчи нозирларининг таклиф ва мулоҳазаларининг меҳнат муҳофазаси бўйича амалдаги меьёр ва қоидаларининг бажарилишини текшириш; - ишлаб чиқариш жароҳатлари ва меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича ажратилган маблағларнинг сарфланиши бўйича ҳисоботларни белгиланган муддатларда тузишни назорат қилиш. Корхона бош механиги (энергетиги) вазифалари: - бино, иншоот, турли ускуналар, энергетик системаларни ўз вақтида профилактик кўрикдан ўтказиш ва тўғри ишлатиш ишлари ҳамда созлаш ишларини хавфсиз олиб бориш учун жавобгарлик; - юк кўтариш кранлари ва механизмларини, ускуналарни, буғ ва сув иситиш қозонларини ва бошқа босим остида ишлайдиган аппарат ва идишларни вақтида кўриклардан ўтказиш, хавфсизлик техникаси қоида ва меъёрлари талабларига риоя қилган ҳолда тўғри ишлатиш учун жавобгарлик; - электр ускуналарининг, электр занжирларининг электр тақсимловчи, яшиндан ҳимоялаш, ерга улаш мосламаларининг нуқсонсиз ишлашини ва созлигини узлуксиз назорат қилиш; - назорат ўлчов асбоблари ва шахсий ҳимоя воситаларини ўз вақтида кўрикдан ўтказиб турилиши ва созлигини назорат қилиш; - иситиш ва шамоллатиш системаларининг ҳолатини назорат қилиш; - меҳнат муҳофазаси бўйича битимда кўрсатилган ташкилий-техник тадбирларнинг вақтида бажарилиши учун жавобгарлик; - хавфли ишларда ишлайдиган (буғ ва сув иситиш қозонлари, босим остида ишлаёттан аппарат ва идишлар, юк кўтариш кранлари ва механизмлари) касблар учун хавфсизлик техникасидан йўриқномалар тузиш, хавфсиз иш усулларига ўқитиш учун жавобгарлик |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling