1-amaliy mashg’ulot mavzu: mavzuli kartalarni fonli bo‘yash


Download 0.53 Mb.
bet1/3
Sana17.05.2020
Hajmi0.53 Mb.
#107132
  1   2   3
Bog'liq
1-Amaliy


1-AMALIY MASHG’ULOT

MAVZU: MAVZULI KARTALARNI FONLI BO‘YASH

(Yerdan foydalanish planini jixozlash)

Ердан фойдаланиш план и ер тузиш тадбирларни олиб боришда вактида хакикий ердан фойдаланиш тавсифини берувчи асосий хужжат хисобланади. Кейинчалик у хужаликни ички ер тузиш лойихаларини тузиш учун хизмат килади.

Планни жихозлаш чизмачилик курси буйича якунловчи иш хисобланади. Уни бажариш учун масштаби 1:25 ООО ёки 1:10 ООО булган укув планидан хужалик худудининг маълум кисмини нусхаси олинади (8- сонли илова). Чизма когозининг улчами 210x297 мм (А4 формат), рамканинг улчами 190x280 мм

  1. Сарлавхани ёзишда тўғри картографик шрифтлар бўлмиш кесма ва оддий шрифтлардан фойдаланилади. Хўжаликлар номлари шрифтларнинг ўлчами ва қалинлиги билан ажралиб туради. Сарлавха умум кабул қилинган тахрирга эга бўлиб, ундаи бугун кўчиришга ва қисқартиришга йўл қўйилмайди.

  2. Экспликация (қишлоқ хўжалиги ер турларининг жадвапи), унда хўжаликларнинг майдони гектарларда берилган бўлади (25-расм).

  3. Хусусий план, ушбу услубий кўлланмада келтирилган талаблар асосида ва айни вақтдаги шартли белгиларга мос расмийлаштирилади.

  4. Қўшни хўжаликлар чегараларининг изохи унда ушбу ер учаскаси билан чегарадош бўлган ердан фойдаланувчилари тўғрисида маълумотлари келтирилади.

  5. Планнинг масштаби.

  6. Ташкилотнинг штампи (бу чизмада тўлдирилмайди).

Кўп холатларда режанинг масштаби штампнинг ичига жойпаштирилади.

Планни жихозлаш куйидаги тартибда амалга оширилади:

  1. Компоновка (жойлаштирилиш) амалга оширилади, яъни юкорида келтирилган барча элементлар (24- расм) қоғозга самарали жойлаштирилади. Сарлавха ва экспликация учун варақнинг юқори қисми ишлатилади. Ердан фойдаланиш худуди варақнинг марказида жойлашади. Чегаралар хақидаги маълумотлар пастки чап бурчакка, масштаб эса жанубий рамкага яқин жойпаштирилади. Компоновкада бажариладиган барча ишлар ЗТ каламда, яна уни келгусида расмийлаштириш учун эхтиётлик билан амалга оширилади.

Қалам билан ёзувларни киритгандан сўнг чизманинг марказий қисмини туш билан чизишга киришилади. Дастлаб ердан фойдапанишнинг чегаралари, ахоли пунктлари, йуллари ва ер турлари чегарапари чизилади. Ундан кейин ички контур номлари урнига (25-расм) қишлоқ хўжалиги ерлари ва усимлик дунёси белгиланган талаблар ва ўлчамларга мос равишда шартли белгилар билан белгиланади. Ахоли пунктларини штрихлаши 45° бурчак остида рамканинг ғарб (шарк) томонига нисбатан штрихловчи асбоб ёрдамида амалга оширилади.

Бир пайтнинг ўзида ердан фойдаланиш худудпарида ва маълум экспликация чегараларида шартли белгилар чизиб борилади.

  1. Ердан фойдаланиш планини барча элементларини туш билан жихозлангандан сўнг уни бўёқ билан бўяшга киришилади. Шу билан бир пайтда экспликациянинг шартли белгилари мос равишда бўялади. Бўяшдан олдин қоғознинг юзаси қалам чизиқларидан ва кирдан юмшок ўчиргнч билан тозаланади.

Туш билан чизилган планнинг тушини ёйилиб кетмаслиги олдини олиш учун икки уч кун давомида кундузги ёругликда ва ошхона сиркаси эритмаси (бир стакан сувга бир ош кошикда сирка солинади) билан бўялган юзалар намлаб чикилади.

Катга майдондаги контурларни бўяш уларни маълум қисмларга, яъни йўл белгиларига нисбатан шартли равишда ажратилган холда амалга оширилади. Айниқса, контурларнинг чегараларини олдида аниқ бўяш ишлари, яъни бунда ранг туслари бир бирига чапланиб кетмаган холда амалга оширилади.

Охирги навбатда ердан фойдалаиишнинг ташқи чегараларининг ранги аниқ ажратилган холда бўлиб, ер сув хўжаликларига нисбатан қуюқроқ ва аниқроқ рангда бўлади.

  1. Харитада шрифтларни жихозлаш қалам билан чизилганларини устига туш билан чизиб чиқилади. Ахоли пунктларининг номлари қуюқ шрифтлар билан, баландлиги 2 мм, қатор шрифтлари билан ёзилади. Дарёлар номлари оддий харф билан, 2 мм бапандликда кора тушда ёзилади. Экспликация ёзувлари эса (ракамлар хам) стандарт шрифтларда, баландлиги 2,5 мм қилиб ёзилади.

Румблар (горизонтнинг 32 дан бир кисми) ва чизиқ Улчовлари баландлиги 1,8 мм булган стандарт шрифтлар билан ёзилади, улар ўртага якин, хар томондан 10 мм масофада жойлашади.

Чегаралар стандарт шрифтлар билан, яъни ердан фойдалаиишнинг бошланиш ва охирги туташ чегараларида 5 мм, қолган сўзлар 2,5 мм, ердан фойдаланувчилар номлари 3,5 мм баландликдаги шрифтлар билан ёзилади. Хаританинг масштаб белгилари баландлиги 3,5 мм ли стандарт шрифтларда ёзилади.



План 6 та асосий элементлардан иборат (24- расм)




Download 0.53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling