1. Арабларнинг Марказий Осиё ҳудудига кириб келиши. Ислом динининг минтақа халқлари маданиятига таъсири


Download 387.92 Kb.
bet3/17
Sana17.06.2023
Hajmi387.92 Kb.
#1541293
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
5-mavzu. Etnologiya

Ҳижрий 86 (705) йилда Қутайба ибн Муслим (705–715) Ҳажжож20 томонидан Хуросон амири этиб тайинланади. Қутайба биринчи бўлиб Мовароуннаҳрда тизимли юришлар қилди ва халифаликнинг ушбу ҳудуддаги ҳукмронлигини мустаҳкамлади21.
Қутайба қўшин олдида сўзлаб, аскарларни ислом дини учун жиҳодга даъват этади22. Муҳаммад ибн Жарир Табарийнинг “Таърих ар-русул ва-л-мулук” асарида Қутайба ибн Муслим нутқининг аниқ матни келтирилган. У қуйидаги мазмунда бўлган: “Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло динимизни улуғлаш ва ҳимоя қилишимиз учун бизни бу ерга юборди. Унинг пайғамбари Муҳаммадга салавот ва саломлар бўлсин. Унинг берган ваъдаси ҳақ. Ғалаба айни ҳақиқатдир ва у аниқ китобда битиб қўйилгандир”деб қуйидаги оятларни ўқийди: “У гарчи мушриклар ёқтирмаса ҳам, Ўз Расулини ҳидоят ва ҳақ дин билан ҳамма диндан устун қилиш учун юборган Зотдир”23. У нутқи давомида “Тавба” сурасининг 121-122 оятлари ҳамда “Оли Имрон”сурасининг 163-оятини ўқийди ва Аллоҳ йўлида жанг қилганларга Унинг буюк мукофоти ҳақидаги ваъдани эслатади24.
Тарихдан маълумки, ҳар қандай жанг арафасида ерлик ҳукмдорларга араблар томонидан уч нарсадан бирини танлаш имкони берилган: исломни қабул этиш, сулҳ тузиш ёки жанг қилиш. Агар ҳукмдорлар исломни қабул қилсалар, мулклари ўзларида қолдирилиб, халифаликка хирож ва закотни тўлашлари талаб этилган. Бордию сулҳга рози бўлсалар, ўз динларида қолганликлари учун йилда бир бор жизя солиғи тўлашлари ва барча аҳоли тўлайдиган йиллик хирож солиғини бериб боришлари керак бўлган.
Жизя солиғининг миқдори халифа Умар ибн Хаттоб (ра) даврида аниқ қилиб қўйилган. Унга кўра жизя солиғи тўловчилар уч тоифага бўлинган. Биринчи тоифага мансублар, бадавлат кишилар бўлиб, улар 48 дирҳам, ўртаҳоллардан иборта иккинчи тоифа 24 дирҳам ва камбағаллар 12 дирҳамдан жизя тўлаган. Қариялалар, ишга яроқсизлар, ногиронлар, ақли заифлар, кўзи ожизлар, роҳиблар, аёллар ва болалардан жизя олинмаган25.

Download 387.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling