1. Арабларнинг Марказий Осиё ҳудудига кириб келиши. Ислом динининг минтақа халқлари маданиятига таъсири


Download 387.92 Kb.
bet5/17
Sana17.06.2023
Hajmi387.92 Kb.
#1541293
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
5-mavzu. Etnologiya

Қутайба ибн Муслим 88 (706-07) йилда Замм шаҳри орқали Бухоро вилоятига қарашли Нумушкат (Кумушкент)41 ва Ромитан шаҳарларига юриш қилади, улар билан сулҳ тузади42. Бунинг асосий сабаби қуйидагича эди. Қутайба Нумушкант ва Ромитанга юриши чоғида туркий, суғдий ва фарғоналиклардан иборат иттифоқчи кучлари қаршилигига дуч келади. Бу сафар Қутайба Низак Тархон – Абул Хайёж ёрдамида бирлашган кучларни бартараф этишга эришади. Марказий Осиёдаги вазият назорати қўлдан чиқаётгани боис, арабларга қарши Шарқий турк хоқони Қапағоннинг жияни, шаҳзода ва лашкарбоши Кўрмағонун (Култегин) бошчилигидаги катта қўшинни Суғдга юборади.
Қуйидаги маълумотлар ҳам минтақа халқлари душманга қарши катта кучни бирлаштира олганлигига далолатдир43. 90 (708/709) йилда Қутайба Бухорога қайта юриш бошлайди. Наршахийга кўра, Бухоро қишлоқларидан Тороб, Хунбун ва Ромтин оралиғида катта қўшин тўпланиб, Қутайба ўраб олинади. Суғд подшоҳи Тархун катта лашкари билан, Хунукхудот кўп сонли аскари билан, Вардонхудот ўз аскари билан келадилар; Син (Шарқий Туркистон) подшоҳининг жияни малик Кўрмағонунни ёллаган эдилар, у ҳам Қутайбага қарши жангда (Суғд подшоҳига) ёрдам бериш учун қирқ минг лашкар билан келади. Қутайба қуршовда қолади. У ва унинг хос хизматчилари қуролсиз эдилар. Қутайба бундан кейин (аскарлар) қуролларини ўзларидан узоқлаштирмасинлар, аскарларни (лашкаргоҳдан) тарқатмасинлар, деб буйруқ беради. Ҳаййён Набатий44 Суғд ҳукмдори Тархуннинг ҳузурига бориб, турклардан келган мадад унинг фойдаси учун эмас, аксинча, зарарига хизмат қилишини айтади. Ҳайён унга “биз араблар ҳаво иссиқ вақтдагина бу ерда тура оламиз, энди ҳаво совуб қолди ва бизнинг вақтимиз етди. Суғд вилояти яхши жой, улар шунчаки Суғдни сенга қолдириб, Туркистонга кетмайдилар. Мамлакатингни эгаллаб оладилар, сен эса қийинчиликда қоласан”, – дейди. Шундан сўнг Тархун сулҳга рози бўлади. Эртаси куни Тархун иттифоқчилар қўшини қўмондонларигаҲажжож Кеш ва Нахшаб орқали кўп сонли лашкарини арабларга ёрдам учун жўнатибди”, – деб сохта хабар тарқатади. Ўйланган тадбир иш беради. Кўрмағонун карнай чалдириб қайтишга тушади, унинг аскарлари йўл-йўлакай вилоятни талаб кетадилар45.
Юқоридаги маълумотлардан Марказий Осиёнинг ярим мустақил давлатлари араблар ҳарбий юриш қилмаган тақдирда ҳам хавфдан буткул омонда бўлмагани англашилади. Шу маънода арабларнинг Мовароуннаҳрга бостириб киришига маҳаллий ҳукмдорлар томонидан турклар ва хитойликлардан қутулиб, ўз мулкини сақлаб қолиш учун янги имконият сифатида қаралган дейиш ҳам мумкин.

Download 387.92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling