1. Атоқли навоийшунос Иброҳим Ҳаққул ўзининг «Навоийга қайтиш» номли китобини чоп этишдан кўзлаган мақсади нима эди?


Download 33.24 Kb.
bet2/2
Sana09.03.2023
Hajmi33.24 Kb.
#1254924
1   2
Bog'liq
савол-жавоб

Мусофир бўл, аммо ватан ичра бўл,
Тила хилвату, анжуман ичра бўл.

– Академик В.Зоҳидовбуни шундай изоҳлайди:


...бир ерда, хилватда ўтира бермасдан, узлатга қочмасдан, ҳар ерларга, бошқа шаҳарларга бориш керак, дунёга сафар қилиш керак...”
Академик А.Қаюмов бу фикрга қўшилмайди, унинг фикрича, одам ватан(ўз уйи)дан чиқмай ҳам сафарда бўлиши, яъни онг ва тафаккури кучи билан сафар қилиши мумкин. Олим сўзининг исботи учун Ҳазрат Навоийнинг “Лисонут-тайр” достонидаги сидранишин қуш тўғрисидаги ҳикоясини келтиради:
Арш парвоз ўлди-ю, сидранишин,
Элга зоҳир айламай парвоз ишин.
Яъни у қуш “сайр этар, лекин ери доим ватан”, – дейилади. Яна ушбу достонда Навоий ёзади:
Киши ҳар не истар ўзинда топар
Жаҳонда кезарнинг не маъниси бор?

7. Адабиётшунос олим Ёқубжон Исҳоқовнинг «Нақшбандия таълимоти ва ўзбек адабиёти» асари нимаси билан алоҳида диққатга молик?


– Адабиётшунос олим Ёқубжон Исҳоқовнинг ушбу тадқиқоти аниқ ва бирламчи манбаларга асосланганлиги, ҳодисанинг моҳиятини тўлиқ англаб фикр юритилганлиги, энг асосийси, мантиқий ва изчил хулосаларга эга эканлиги билан алоҳида диққатга моликдир

8. Атоқли навоийшунос олим Султонмурод Олимов ўзининг Ҳазрат Навоийга доир тадқиқотларида нима ҳақида сўз юритади?


–Атоқли навоийшунос олим Султонмурод Олимов Ҳазрат Навоийга доир тадқиқотларида улуғ аллома «назарий-фалсафий жиҳатдан, яъни дунёқарашу мафкура маъносида» таянган манбалардан учинчиси бўлган тасаввуф фалсафаси, унда шоир дохил бўлган тариқат – нақшбандия ҳақида ўз илмий хулосаларини баён қилади.

9. Устоз Нажмиддин Комилов шоирнинг «илоҳий» асарлари ҳақида қандай фикрларни баён қилади?


Шоирнинг ўлмас гуманизм билан кўкарган ҳаётбахш ғоялари «дунёвий» асарларида қандай порлаб турса, аксарият ҳолларда айрим тадқиқотчилар бир чеккага суриб қўймоқчи бўлган «илоҳий» асарларида ҳам шундай куч билан нур таратиб туришини қайд этиб, улар зоҳирий жиҳатдан шундай, аслида эса ботиний маънолари моҳиятига кўра бир хил фалсафий-тасаввуфий қарашлар силсиласига бориб тақаладиган ўзаро узвий алоқадор асарлар бўлиб, бирини иккинчисисиз тушуниш қийинлигини таъкидлайди.
шоирнинг ўлмас гуманизм билан кўкарган ҳаётбахш ғоялари «дунёвий» асарларида қандай порлаб турса, аксарият ҳолларда айрим тадқиқотчилар бир чеккага суриб қўймоқчи бўлган «илоҳий» асарларида ҳам шундай куч билан нур таратиб туришини қайд этиб, улар зоҳирий жиҳатдан шундай, аслида эса ботиний маънолари моҳиятига кўра бир хил фалсафий-тасаввуфий қарашлар силсиласига бориб тақаладиган ўзаро узвий алоқадор асарлар бўлиб, бирини иккинчисисиз тушуниш қийинлигини таъкидлайди.

10. “Ирфон” сўзи қандай маънони англатади?


– Асли араб лафзи бўлган “ирфон” сўзи “билиш, билиб олиш, таниш, қайтадан таниш, тушуниш ва билим” маъноларида қўлланади. Бу сўзнинг муодили юнонча бўлиб, сирли ва ғайбли деган маъноларни англатади. Ирфон сўзи умумий маънода, юзаки илмга қарши ўлароқ, бир нарсани аниқ ва ҳар томонлама билиб олишни ифода этади. Ирфон илоҳий илмлардан бири сифатида Ҳақнинг зоти, унинг исмлари ва сифатларини ишроқ, яъни кўнгил ёруғлиги орқали билиб олишга қаратилган илм ҳисобланади.



  1. Ҳозирги кунда ўзбек навоийшунослигида асосий тамойил сифатида нимани кўрсатиш мумкин?


  1. Алишер Навоий Маърифий қарашларини ўрганишда Ё.Исоқов ва С.Олимов тадқиқотларининг ўхшаш жихатлари нимада?


  1. Нима деб ўйлайсиз, атоқли навоийшунос Иброҳим Ҳаққул ўзининг «Навоийга қайтиш» номли китобини чоп этишдан кўзлаган мақсади нима эди? Фикрингиз қандай?




  1. Сиз 2-бобни “Навоий бадиий меросини тушуниш нуқтаи назаридан юзага келган муаммоли масалалар” деб номлагансиз. Mуаммоли масалалар деганда сиз нимани назарда тутгансиз?


Download 33.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling