1. Biofizikaning predmeti, vazifalari. Biofizikaning biologik fanlar orasida tutgan o’rni va boshqa fan soxalari bilan aloqasi


Download 1.78 Mb.
bet2/43
Sana23.12.2022
Hajmi1.78 Mb.
#1047099
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43
Bog'liq
biofizika 100%

3. Termodinamik sistemalar.
Термодинамикада система термини кўп қўлланилади. Система атрофдаги фазодан шартли равишда ажратиб қўйилган жисм ва жисмлар йиғиндисидир ва системанинг ташкил этувчи жисмлари орасидаги энергия алмашиши мумкин. Термодинамик системанинг ҳолати унинг физик ва кимёвий хоссаларига боғлиқдир ва ушбу хоссалар ўзгарган ҳолатда шароитда система ҳолати ҳам ўзгарадиСистемаларга мисол: биомакромолекула, митохондрия, ҳужайра, юрак, организм, биосфера, қуёш системаси ва ҳ.з. .Система билан атроф-муҳитнинг ўзаро боғлиқлиги характерига қараб қуйидаги типларга бўлинади:1.Ажратилган (изолирланган) система – ташқи муҳит билан ўзаро энергия ва модда алмашинуви содир бўлмайди. Демак, уларда энергия ва масса ўзгармай қолади. Масалан, идеал Дьюар идишининг ичидаги суюқлик системаси бунга мисол бўлади. (Герметик Термос ичидаги суюқлик)2.Ёпиқ система – ташқи муҳит билан фақат энергия алмашиниб туради, лекин система чегарасида модда алмашинуви содир бўлмайди. Бундай системаларнинг массаси доимий бўлади, энергияси эса ўзгариб туради. Айрим чекинишларни инобатга олган ҳолда, бу системага Ерни мисол қилиб кўрсатсак бўлади, яъни Ер Қуёшдан доимо энергия олиб туради. ( оловни устида қайнаб турган идишдаги сув) 3.Очиқ система –ташқи муҳит билан ҳам энергия ва ҳам модда алмашинуви содир бўлади. Натижада уларнинг массаси ва ички энергияси ўзгариб туради.Термодинамика нуқтаи-назаридан тирик организмларга, ҳужайраларга, тўқималарга очиқ системалар деб қараш й
4. Termodinamik parametrlar, termodinamik funktsiyalar. Термодинамик параметрлар Хар кандай системанинг ҳолати унинг параметрлари йиғиндиси билан белгиланади ва параметрлардан бирортасининг ўзгариши, система ҳолатининг ўзгаришига сабаб булади. Системани ташкил этган заррачалар массаси ва миқдорига боғлик бўлган параметрлар-экстенсив параметрлар деб аталади.Уларга масса, хажм, иссиклик сигими, кулонларда ифодаланган заряд микдори, бирикманинг моль микдори мисол булади.Системани ташкил этган заррачалар массаси ва миқдорига боғлик бўлмаган параметрлар-интенсив параметрлар деб аталиб, уларга тезлик, энтропия ўзгариш тезлиги, кимёвий потенциал, кучланиш, босим, ҳарорат мисол бўлади.Адабиётларда параметрлар функциялар деб хам аталади.Тизимнинг параметрлари ўзгаришлари жараён деб аталади.Термодинамик тизимда амалга ошувчи жараёнлар қуйидагилардан иборат.
1.Адиабатик жараён. Бу ажралган тизимларда амалга ошади. Тизим бундай жараёнда фақат ўзининг ички энергияси ҳисобига иш бажаради.
2. Изотермик жараён. Бу жараён ўзгармас ҳароратда, яъни термодинамик тизимда Т = const ҳолат юзага келганда амалга ошади.
3. Изохорик жараён. Бу кўринишдаги жараён термодинамик тизимда ҳажм v= const ҳолат юзага келганда амалга ошади.
4. Изобарик жараён. Бундай жараёнлар ўзгармас босимда, яъни термодинамик тизимда p = const ҳолат юзага келганда амалга ошади. Масалан оғзи очиқ идишда амалга ошаётган реакциялар бунга мисол бўла олади.
Термодинамик функциялар нима
Термодинамик системанинг параметрлари орқали тавсифланадиган хоссалар термодинамик функциялар деб аталади.Асосий термодинамик функциялар сони бешта бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
Ички энергия - ( dU=dQ-dA),
Энтальпия – ( dH= dU +pdv),
Энтропия – ( dS> dQ/T),
Гибсс энергияси – (G=U+pv-TS),
Гельмгольц энергияси - (F= U-TS).
Энергия- бу материянинг асосий ҳаракат шакли ҳисобланади ва системанинг иш бажариш қобилиятини ўзида акс эттиради. Шартли равишда энергияни интенсив факторни экстенсив факторга кўпайтириш орқали ифодалаш мумкин.
Масалан, pv (p-босим, v-ҳажм),
TS (T-ҳарорат, t+273ºC, S-’энтропия),
M-m (M-кимёвий потенциал, m-масса) ва ҳ.з.

Download 1.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   43




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling