1. Birja tarixi


Fond birjasi va fond bozori


Download 0.67 Mb.
bet17/60
Sana21.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1644347
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   60
Bog'liq
birja javoblar

30. Fond birjasi va fond bozori.
Фонд бозори, қимматли қоғозлар бозори сифатида,турли молиявий активлар ёки фонд қимматлари олди-сотди муносабатлари тизимини ифодалайди. Фонд бозори бирламчи ва иккиламчи турларга тақсимланади.Фонд бозори бирламчи ва иккиламчи турларга тақсимланади. Бирламчи бозорда ҳам, иккиламчи бозорда ҳам қимматли қоғозларни сотиш ва сотиб олишнинг кўплаб йўллари мавжуд. Уларнинг асосийси қимматли қоғозлар билан фонд бозорида савдо қилиш ҳисобланади.
Фонд биржаси бу – қимматли қоғозлар ва бошқа молиявий воситаларнинг уюшган, доимий фаолият кўрсатадиган бозоридир. Ташкилий-ҳуқуқий нуқтаи назардан фонд биржаси иш режими ренгламентланган, расмий белгиланган қоидалар бўйича биржа воситачилари иштирокида фонд қимматлари сотувчилари ва харидорлари ўртасида савдо битимлари тузиладиган молиявий воситачилик муассасасини ифодалайди.
Ҳуқуқий мақом нуқтаи назаридан жаҳон амалиётида фонд биржаларининг уч хил тури ажратиб кўрсатилади:
1. оммавий-ҳуқуқий
2. хусусий
3. аралаш
31. Birja statistikasi ko‘rsatkichlari
Биржа фаолиятининг статистик тадқиқот вазифалари мос келувчи кўрсаткичлар тизими ёрдамида амалга оширилади, унинг схемаси қуйида келтирилган:

1. Биржалар сони, таркиби ва ҳажми
1. биржалар умумий сони
2. биржаларни турлари ва товар ихтисослашуви бўйича тақсимлаш;
3. биржаларни низом капитали ҳажми ва пайчи-аъзолар сони бўйича тақсимлаш.
2. Биржада талаб ва таклиф
1. товар сотиш ва сотиб олишга буюртмалар сони ва ҳажми;
2. товар сотиш ва сотиб олишга буюртмалар нисбати (сони ва ҳажми бўйича)
3. буюртмалар сони индекси
4. буюртмалар ўртача ҳажми индекси.
3. Биржалар товар айланмаси
1. товарайланма умумий ҳажми, жумладан, реал товар етказиб бериш;
2. реал товар етказиб беришнинг улгуржи товарайланма умумий ҳажмидаги салмоғи;
3. товарайланма товар структураси (ассортименти), алоҳида товар сотуви ҳажми (натурал ва қиймат бирлигида ва товарайланма умумий ҳажмининг фоизида);
4. битта биржанинг товарайланма умумий ҳажми;
5. товарайланма бўғинлилиги (қайта сотишлар сони);
6. товарайланма индекслари;
7. ассортимент ўзгаришлари индекси.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling