1. Birja tarixi


Download 0.67 Mb.
bet50/60
Sana21.06.2023
Hajmi0.67 Mb.
#1644347
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   60
Bog'liq
birja javoblar

36. Valyuta birjasi nima?
Валюта биржаси – миллий валюталарнинг ташкиллаштирилган бозори. Унда миллий валюталар ўртасидаги талаб ва таклиф таъсири остида вужудга келадиган курс нисбатидан (котировка) келиб чиқиб валюталар эркин олди-сотдиси амалга оширилади. Валюта биржасида котировка айирбошланадиган валюталарнинг харид лаёқатига боғлиқ, у эса, ўз навбатида, эмитент17 мамлакатлардаги иқтисодий вазият билан белгиланади. Валюта биржаларидан операциялар у ерда айирбошланадиган валюталар конвертацияланишига боғлиқ. Биржаларнинг бу турига классик биржа савдосининг барча элементлари хосдир. Хорижий валюта биржаси бу – валюта сотувчи ва харидорларининг катта, бутун дунёни қамраб оладиган, кўп сонли молия марказларида ҳаракат қиладиган тармоқдир. Бутун дунёда кунига тахминан 500 млрд. АҚШ доллари миқдоридаги битимлар амалга оширилади. Бироқ реал (жисмоний) валюта айирбошлаш камдан-кам ҳолларда рўй беради. Телефон, телекс ва компьютерлар ахборотни лаҳзада етказиш ва битимни ҳужжатлар билан расмийлаштирган ҳолда тартибга солишга имкон беради.
Хорижий валюта савдосининг учта асосий маркази бу Лондон, Нью-Йорк ва Токио шаҳарлари ҳисобланади. Ҳажми бўйича энг катта операциялар Лондонда кун ярмига етган пайтга тўғри келади, бу пайтда Европа ва Америкада иш куни бир-бирига тўғри келади.
Асосий валюта биржачилари қуйидагилар ҳисобланади:
- Банклар, ўзига хос «ички банк биржаси» ташкил қилган ҳолда. Банклар хорижий валюта сотиш ёки сотиб олиш истагида бўлганлар ўртасидаги табиий воситачилар ҳисобланади ва бутун дунё бўйлаб ўз мижозлари учун ҳимояловчи валюта битимларини амалга оширади.
- Сотувчи ва харидор ўртасида битим самарадорлигини анча ошириб, воситачи сифатида иштирок этадиган хорижий валюта брокерлари.
- Жаҳон савдосида иштирок этадиган компаниялар битимларни амалга ошириш учун хорижий валютага эҳтиёж сезади. Компаниялар хорижий валюта билан боғлиқ ва одатий биржа операцияларининг натижаси ҳисобланган рискни чегаралашга ҳаракат қилади, баъзида чайқов мақсадларида валюта операцияларида иштирок этади.
- Ҳалқаро капитал қўйилмалар соҳасидаги менежерлар уларнинг қимматли қоғозлари максимал фойда келтиришини доимий кузатиб турган ҳолда, қимматли қоғозларни бир валютадан бошқасига ўтказадилар.
- Марказий банклар мамлакат хорижий валютасининг асосий эгаси ҳисобланади ва зарурат туғилган ҳолларда мамлакат ҳукуматини молиялаштиради. Марказий банклар миллий валюта қийматининг тебранишларини юмшатиш мақсадида кўпинча валюта биржасида воситачи сифатида қатнашади, баъзида эса миллий валютанинг қадрсизланиши билан боғлиқ салбий араёнларни ортга қайтаришга ҳаракат қилади.

Download 0.67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   60




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling