1-боб. Асосий қоидалар 1-модда. Ушбу Кодекс билан тартибга солинадиган муносабатлар


-модда. Иш берувчининг ходимга кафолатли қўшимча тўловларни амалга ошириш мажбурияти


Download 459.67 Kb.
bet123/232
Sana08.09.2023
Hajmi459.67 Kb.
#1674494
TuriКодекс
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   232
Bog'liq
Мехнат кодекси янги тахрирда

281-модда. Иш берувчининг ходимга кафолатли қўшимча тўловларни амалга ошириш мажбурияти
Иш берувчи қуйидаги кафолатли қўшимча тўловларни амалга ошириши шарт:
иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра бекор туриб қолиш чоғида бундай бекор туриб қолиш давом этган вақтга мутаносиб равишда ҳисобланган, тариф ставкасининг (маошнинг) камида учдан икки қисмини тўлаши;
иш берувчига ва ходимга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра ходим томонидан меҳнат нормалари, меҳнат (лавозим) мажбуриятлари бажарилмаганда ходимнинг амалда ишлаб берган вақтига мутаносиб равишда ҳисобланган тариф ставкасининг (маошнинг) камида учдан икки қисмини сақлаб қолиши;
тунги вақтдаги иш учун ходимга қўшимча тўловни амалга ошириши;
дам олиш, ишланмайдиган байрам кунларидаги ва иш вақтидан ташқари иш учун оширилган миқдорда ҳақ тўлаши;
ўзи учун иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланган ходимларга тўлиқ иш вақтида ишловчи тегишли тоифадаги ходимлар учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдоригача бўлган қўшимча тўловни амалга ошириши;
ушбу Кодексда назарда тутилган айрим асослар бўйича меҳнат шартномаси бекор қилинганида мазкур Кодекснинг 173-моддасининг учинчи қисмида белгиланган миқдорда ишдан бўшатиш нафақасини тўлаши;
қонунчиликда белгиланган тартибда ўртача иш ҳақи ёки унинг бир қисми миқдорида вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик бўйича нафақа тўлаши.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган кафолатли қўшимча тўловлардан ташқари иш берувчи ходимларга ушбу Кодексда, қонунчиликда, жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, шунингдек иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилган ҳолда қабул қилинадиган ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланган бошқа кафолатли қўшимча тўловларни амалга ошириши шарт.
282-модда. Ходимлар давлат ва жамоат мажбуриятларини бажарганда бериладиган кафолатли тўловлар
Иш берувчи ходимнинг давлат ва жамоат мажбуриятларини бажариш вақтида уни ишдан иш жойини (лавозимини) ва ўртача ойлик иш ҳақини сақлаган ҳолда қуйидаги ҳолларда озод этиши шарт:
сайлов ҳуқуқини амалга ошираётганда;
депутатлик вазифаларини, шунингдек ўз ваколатларини ишлаб чиқаришдан ёки хизмат фаолиятидан ажралмаган ҳолда амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосининг вазифаларини бажараётганда;
тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясининг ишида иштирок этаётганда;
ҳарбий мажбуриятларни бажараётганда;
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органга, суриштирувчига, терговчига, прокурорга ёки судга гувоҳ, жабрланувчи, эксперт, мутахассис, таржимон, холис сифатида чақирилганда;
суд мажлисларида халқ маслаҳатчиси, жамоат айбловчиси ва жамоат ҳимоячиси, жамоат бирлашмалари ва меҳнат жамоаларининг вакили сифатида иштирок этаётганда;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия фаолиятида иштирок этганда;
ходим давлат ва жамият манфаатларини кўзлаб ҳаракатларни амалга оширганда (авариялар, табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш, инсон ҳаётини сақлаб қолиш, қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш, шунингдек бошқа ҳолларда);
Ўзбекистон Республикаси қонунида ёки Президентининг фармонлари ва қарорларида ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Download 459.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   232




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling