Ахборотлардан ташқи фойдаланувчиларни асосан қуйидаги кўрсаткичлар қизиқтиради:
Субъектнинг активлари ва пассивлари таркиби;
Субъектнинг ликвидлиги;
Ўзининг ва жалб қилинган капиталнинг ҳиссаси;
Активларнинг айланиш тезлиги;
Барча активлар ва реализация қилинган маҳсулотнинг рентабеллик даражаси;
Субъектнинг ихтиёрида қоладиган соф фойда;
Тўланган дивидендларнинг ҳиссаси
БУХГАЛТЕРИЯ АХБОРОТИНИНГ
АСОСИЙ СИФАТ ХУСУСИЯТЛАРИ
Tўлиқлик
Ўз вақтидалилик
Ишончлилик
Аҳамиятлилик
Солиштириш
имкониятининг
мавжудлиги
Мазмуннинг
шаклдан
устунлиги
Бухгалтерия ҳисоби назарияси тадқиқотчилари шуни тасдиқлайдики, бухгалтерия ҳисоби назарияси математиканинг бир қисми сифатида, кейинги 200 йиллик даврида ҳуқуқнинг бир қисми, охирги 100 йиллик даврда эса бухгалтерия ҳисоби сифатида ривожланган. Бухгалтерия ҳисоби назарияси тадқиқотчилари шуни тасдиқлайдики, бухгалтерия ҳисоби назарияси математиканинг бир қисми сифатида, кейинги 200 йиллик даврида ҳуқуқнинг бир қисми, охирги 100 йиллик даврда эса бухгалтерия ҳисоби сифатида ривожланган. Бухгалтерия ҳисоби тарихига назар ташлайдиган бўлсак, қуйидаги фикрларга келиш мумкин: 1) Бухгалтерия ҳисоби янги эмас, биринчи ҳисоб ёзувлари 4000 йил олдин амалга оширилган; 2) Олдинги бухгалтерия ҳисоби инвесторлар учун эмас, балки бошқариш мақсадида юритилган; 3) Бухгалтерия ҳисобининг пайдо бўлиши ва ривожланиши аниқ бир мамлакат ёки миллат доирасида эмас, балки Африка, Ҳиндистон, Эрон, Ироқда ва яна бошқа бир давлатда узвий боғланган ҳолда такомиллашиб келган; 4) Бухгалтерия ҳисоби техник тарзда ривожланди.
зарождение учета
Бухгалтерия ҳисоби фани аниқ, қизиқарли, тортишувли ва муаммоли фанлардан бири ҳисобланади. Тарихий маълумотларга кўра бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш ва такомиллаштириш борасида тўртта йирик давлат: италян, француз, немис ва Англия-Америка мактаблари мавжуд.
Бухгалтерия ҳисобининг ташкилий жиҳатлари борасида бу мактабларнинг қарашлари бир-бирига ўхшамайди. Уларнинг таълимотларига кўра бухгалтерия ҳисоби фанининг асоси ҳам ҳар хил талқин қилинади.
Масалан, италян мактаби вакиллари бухгалтерия ҳисоби фанининг асосини алгебра ва ҳуқуқ, француз мактаби вакиллари сиёсий иқтисод, немис мактаби вакиллари математика, англия-америка мактаби вакиллари психология деб қарайдилар. Шу сабабли бухгалтерия ҳисоби фанининг вазифаси, предмети, объекти, усул ва услубиёти, тамойиллари ҳамда таркибий тузилиши борасидаги уларнинг қарашлари турличадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |