Ишлаб чиқариш имкониятлари чегараси (ИЧИЧ)
Ишлаб чиқариш имкониятлари чегараси
Ишлаб чиқариш имкониятлари чегараси (ИЧИЧ) - иқтисодиётда мавжуд технология ва ресурслар миқдори билан ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган максимал маҳсулот миқдорини ифодалайди. ИЧИЧ жамиятда ишлаб чиқарилиши мумкин бўлган товар ва хизматларнинг комбинацияларини кўрсатади. Фараз қиламиз, иқтисодиёт фақат икки товар – замбарак ва ёғни ишлаб чиқариши шароитидаги танлов муаммосини кўриб чиқамиз.
Ноёб ресурсларнинг чекланганлиги “замбарак-ёғ” имкониятларини аниқлайди.
Имкониятлар
|
Ёғ (млн. фунт)
|
Замбараклар (минг дона)
|
A
|
0
|
15
|
B
|
1
|
14
|
C
|
2
|
12
|
D
|
3
|
9
|
E
|
4
|
5
|
F
|
5
|
0
|
Муқобил ишлаб чиқариш имкониятлари:
Ресурслар ва технологияланинг чекланганлиги замбарак ва ёғ ишлаб чиқаришни ҳам чеклайди. А вариантдан F варинтга сурилган сари меҳнат, станок ва ернинг замбарак ишлаб чиқаришдан ёғ ишлаб чиқаришга ўтказа бошлаймиз, яъни ёғ ишлаб чиқаришни кўпайтирамиз. Ёғни замбаракка айлантириш давлат томонидан иқтисодий ресурсларни бир турдаги фойдаланишдан иккинчи турга ўтказиш орқали амалга оширилади.
Инсонлар доимо турли хил фаолият турлари билан шуғулланиши учун вақт жиҳатдан чекланган. Масалан, талаба иқтисодиёт ва тарих бўйича бўлажак имтиҳонга тайёргарлик кўриш учун 10 соат вақт керак. Агар сиз ҳамма вақтни тарих бўйича тайёргарликка сарфласангиз тарихдан аъло баҳо олиб, иқтисодиёт фанидан ёмон баҳооласиз ва аксинча.
Do'stlaringiz bilan baham: |