1-боб moддалар алмашинувига кириш


ТИРИК ТИЗИМЛАРДА ЎЗ-ЎЗИДАН КЎПАЙИШ


Download 168.11 Kb.
bet5/10
Sana04.02.2023
Hajmi168.11 Kb.
#1164840
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-bob. Moddalar almashinuviga kirish.

ТИРИК ТИЗИМЛАРДА ЎЗ-ЎЗИДАН КЎПАЙИШ
Очиқ тизим бўлган организмларга ўз-ўзидан кўпайиш қобилияти хосдир, яъни улар ўзини-ўзи нусхалаш (копиялаш) хусусиятига эга. Тирик тизимлардаги ўз-ўзидан кўпайиш қобилиятини яна репродукция деб атайдилар. Ушбу жараён тирик материянинг ташкиллашишининг барча даражаларида амалга оширилади. Репро­дукция ҳисобига нафақат тўлиқ организм, балки ҳужайралар ва ҳужайра органеллалари (митохондриялар, пластидалар ва б.қ.) бўлинишдан сўнг ўзининг бошланғич холатларига ўхшаш бўлиб қоладилар.
Бирламчи ўз-ўзидан кўпайиш молекуляр даражада кузатилади. Хусусан, ДНК каби информацион молекула иккиланишда, бирламчи (она) молекулани тўлиқ қайтарувчи икки қиз молекулаларини хосил қилади.
Аммо ДНКнинг иккиланиши учун кўплаб ферментлар мавжуд бўлиши керак, ферментлар оқсиллар бўлганлиги учун, уларнинг генлари ҳам мавжуд бўлиши керак. Булардан ташқари, ҳар доим ҳам овқат таркибида мавжуд бўлмаган ёки овқат ҳазм қилиш тизимида тез парчаланиб кетадиган, баъзи бир бирламчи молекулаларнинг мавжудлиги ҳам талаб қилинади. Бу холатда ушбу моддалар ҳужайранинг ўзида синтезланиши лозим. Бу эса метаболизм мавжуд бўлишини англатади. Буларнинг бари ДНК молекуласининг ўз-ўзидан кўпайиши – бу ўз-ўзидан кўпайишнинг энг бирламчи босқичи эканлигини англатади.
Шу асосда органеллаларнинг ўз-ўзидан кўпайиши, яъни ўз-ўзидан кўпайишнинг иккинчи босқичи кетадики, у учинчи босқич, яъни ҳужайранинг ўз-ўзидан кўпайишига асос бўлади.
Демак, кўп ҳужайрали организмларнинг алоҳида ҳужайралари ўз-ўзидан кўпаювчи тизимлар бўлиб, тўлиқ кўп ҳужайрали организм эса – янада юқори даражадаги ўз-ўзидан кўпаювчи тизимдир. Популяциялар, турлар, биогеоценозлар, биосфера – мураккаблиги ортиб борувчи ўз-ўзидан кўпайиб борувчи тизимлардир. Ер юзидаги энг содда тузилган ўз-ўзидан кўпаювчи организмлар – бактериялардир: уларнинг геноми ўрта ҳисобда 5000 ген сақласа, инсон геноми 50000 ген сақлайди.
Шундай қилиб, моддалар алмашинуви натижасида овқат билан қабул қилинган моддалар ҳужайранинг ўз моддаларига ва структураларига айланадилар ва, бундан ташқари, организм ташқи иш бажариш учун энергия билан таъминланадилар. Ўз-ўзидан кўпайиш, яъни ўз нусхаларини яратиш – тирик организмларнинг, нотирик табиатдаги модда алмашинувидан фарқловчи, фундаментал хусусияти ҳисобланади.

Download 168.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling