1-боб moддалар алмашинувига кириш
МОДДАЛАР АЛМАШИНУВИНИ ЎРГАНИШ УСУЛЛАРИ
Download 168.11 Kb.
|
1-bob. Moddalar almashinuviga kirish.
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бутун организмда ўтказиладиган тадқиқотлар.
МОДДАЛАР АЛМАШИНУВИНИ ЎРГАНИШ УСУЛЛАРИ
Моддалар алмашинувини бутун организмда (in vivo тажрибаларда) ёки организмнинг ажратиб олинган қисмларида – аъзоларда, ҳужайраларда, субҳужайравий структураларда (in vitro тажрибаларида, яъни организмдан ташқарида; асл маъноси – «шишада», пробиркада) ўрганиш мумкин. Бутун организмда ўтказиладиган тадқиқотлар. Организмда ёғ кислоталарини ўзгаришини ўрганиш бўйича Кнооп томонидан ўтказилган тажрибалар ушбу усулнинг классик намунаси ҳисобланади. Кнооп ёғ кислоталарини ўзгаришини ўрганиш мақсадида итларни жуфт (I – фенилмой кислотаси) ва тоқ (II – фенилпропион кислотаси) сонли углерод атомларига эга бўлган ёғ кислоталари билан озиқлантирди. Бунда ушбу молекулаларда метил гуруҳидаги водороднинг бир атоми фенил радикалига (С6Н5) алмаштирилган эди: С6Н5 - СН2 - СН2 - СН2 - СООН (I) С6Н5 - СН2 - СН2 - СООН (II) Тажриба натижасида шу нарса аниқландики, биринчи ҳолда ит сийдиги билан доимо фенилсирка кислотаси (С6Н5 - СН2 - СООН), иккинчи ҳолатда эса – бензой кислотаси (С6Н5 – СООН) ажралар экан. Тажриба натижасида Кнооп, организмда ёғ кислоталари карбоксил учидан бошлаб, икки углеродли фрагментларга ажралар экан, деган хулосага келди: С Н3 - СН2 - СН2 - СН2 - СН2 - СН2 - СН2 - СН2 - СН2 -СООН Кноопнинг хулосаси кейинчалик бошқа усуллар билан тасдиқланди ва хозирда ёғ кислоталарининг бундай парчаланиши β-оксидланиш дейилади. Кнооп аслида илк бор молекулаларни нишонлаш усулини қўллади, чунки фенил радикали организмда ўзгаришларга учрамайди ва шунинг учун нишон сифатида ишлатилиши мумкин. ХХ асрнинг 40-йилларидан бошлаб нишонланган молекулалар усули тажрибаларда кенг қўлланила бошлади. Бунда одатда таркибига радиоактив ёки оғир изотоп сақловчи элементлар киритилган молекулалар қўлланилди. Масалан, тажрибавий ҳайвонларга озиқ билан бирга радиоактив углерод (14С) сақловчи турли бирикмалар қўшиб берилиб, холестерин молекуласидаги барча углерод атомлари ацетат углерод атомларидан синтезланганлиги аниқланди. Бутун тизимларда организмнинг озиқ моддаларига бўлган талаблари ҳам ўрганилади. Рациондан у ёки бу моддани чиқариб ташлаб, алмаштириб бўлмайдиган моддалар аниқланади, ҳамда уларнинг зарур бўлган миқдори ўрганилади. Download 168.11 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling