1-боб moддалар алмашинувига кириш


Download 168.11 Kb.
bet9/10
Sana04.02.2023
Hajmi168.11 Kb.
#1164840
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-bob. Moddalar almashinuviga kirish.

In vitro тадқиқотлар. In vitro тадқиқотларда тадқиқот объектлари бўлиб, организмдан ажратиб олинган қисмлар – алоҳида аъзолар, тўқима кесмалари, субҳужайравий фракциялардан тортиб, то жуда содда биокимёвий тизимлар, масалан, алоҳида фермент ва унинг субстрати ёки фермент, субстрат ва аллостерик ингибитордан иборат тизимлар хизмат қилиши мумкин. Ушбу усулларнинг мақсади у ёки бу биокимёвий жараёнлар механизмларини аниқлашдан иборатдир.
Изоляцияланган аъзолар. Изоляцияланган аъзонинг артериясига бирор-бир модда эритмасини киритиш ва шу аъзо венасидан чиқаётган қонда моддаларни аниқлаш йўли билан шу аъзода айнан шу модда қандай ўзгаришларга учрашини аниқлаш мумкин. Айнан шу йўл билан аминокислоталар азоти ҳисобига жигарда мочевина ҳосил бўлиши аниқланган. Шунга ўхшаш тажрибаларни аъзоларни организмдан ажратмаган ҳолда ҳам ўтказиш мумкин. Бундай усул артериовеноз фарқ усули деб аталади: бунда қон ташхис учун ўрганилаётган аъзонинг артерия ва вена томирларига қўйилган канюля ёки шприц ёрдамида олинади. Шундай йўл билан, масалан, ишлаб турган мушакдан чиқаётган қон таркибида сут кислотаси концентрациясининг ошиқлиги, ҳамда қон жигардан ўтганда, сут кислотасидан холи бўлишлиги аниқланган.
Тўқима кесмалари. Тўқима кесмалари одатда микротом ёрдамида тайёрланади. Баъзи ҳолларда уларни устарада ҳам тайёрлаш мумкин. Кесмалар озиқ моддалари (глюкоза ёки бошқалар) ва ўзгаришлари ўрганилаётган модда сақловчи эритмада инкубация қилинади. Инкубациядан сўнг инкубацион эритмада ўрганилаётган модда метаболизмининг махсулотлари ташхис қилинади. Ушбу усулни кенг қўлланилишига ҳужайра мембраналарининг кўп моддалар учун ўтиб бўлмас тўсиқлиги тўсқинлик қилади.
Тўқима гомогенатлари. Тўқима гомогенатлари ҳужайра мембраналарини парчалаш йўли билан, яъни тўқималарни қум билан ишқалаш ёки махсус асбобларда – гомогенизаторларда олинади (4-расм).

4-расм. Поттер-Эльвейем гомогенизатори
Чапда – дастаси, ўнгда – пробиркаси


Download 168.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling