1-боб moддалар алмашинувига кириш


Download 168.11 Kb.
bet2/10
Sana04.02.2023
Hajmi168.11 Kb.
#1164840
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1-bob. Moddalar almashinuviga kirish.

Организмдаги миқдори, г.

Суткада истеъмол қилиниши, г.

Суткада чиқарилиши, г.

O2



850



CO2





1 000

Сув

42 000

2 200

2 600

Органик моддалар:










Оқсиллар

15 000

80



Липидлар

10 000

100



Углеводлар

700

400



Нуклеин кислоталар

700





Мочевина





30

Минерал тузлар

3 500

20

20

Жами:

71 900

3 650

3 650

Катта ёшли соғлом одам организми стационар ҳолатда бўлади, яъни унинг массаси доимий сақланади. Бу холат қабул қилинаётган моддаларнинг миқдори шу вақт ичида ажралиб чиқадиган моддалар миқдорига тенглиги натижаси ҳисобланади.


Инсон бир суткада ўрта ҳисобда 600 г органик моддаларни озиқ сифатида қабул қилади. Инсон танасида органик моддаларнинг умумий массаси 25 кг атрофида; демак, инсон 40-50 кунда ўз танасида мавжуд бўлган органик моддалар массасига тенг органик моддаларни истеъмол қилади.
Шу билан бирга организмда маълум синфларга мансуб органик моддаларнинг миқдори ва уларнинг суткалик истеъмоли орасида мослик мавжуд эмас. Масалан, агар оқсиллар учун “миқдор/қабул” нисбати тахминан 180 га тенг бўлса, углеводлар учун бу нисбат 2 дан озроқдир, яъни оқсиллар ва углеводлар орасидаги ушбу коэффициент фарқи деярли 100 баравардир. Бу холат, озиқ углеводларининг асосий қисми энергия манбаи сифатида ишлатилиши, ҳамда ҳужайранинг структур-функционал компонентларига айланмаган ҳолда, алмашинувнинг охирги махсулотларигача парчаланиши натижасидир.
Инсон озиғи – бу, асосан оқсил, углевод ва ёғлар шаклидаги органик моддалар бўлиб, улар углерод, водород, кислород ва азот каби элементлардан ташкил топгандир. Шу элементларнинг ўзи алмашинувнинг асосий охирги махсулотлари – СО2, Н2О ва мочевина (H2N-СО-NH2) таркибига кирадилар. Органик моддаларнинг водороди Н2О шаклида чиқарилади. Организм сувни қабул қилишига нисбатан кўпроқ ажратади (таблицага қаранг). Организмда органик моддаларнинг водороди ва ҳаво таркибидаги кислород ҳисобига суткасига тахминан 400 г сув (метаболик сув) ҳосил бўлади.
Моддалар алмашинувининг асосий охирги махсулотлари билан биргаликда инсон сийдик, ахлат, тер, чиқарилаётган нафас орқали кўплаб яна бошқа моддаларни чиқаради, аммо уларнинг миқдори жуда ҳам оздир. Ушбу моддаларнинг организм билан атроф муҳит орасидаги моддалар алмашинувининг умумий балансига қўшган ҳиссаси катта бўлмасада, бундай моддаларни ажратишнинг физиологик аҳамияти катта бўлиши мумкин. Масалан, гемнинг парчаланиши ёки ёт моддалар, жумладан дори моддалари метаболизми махсулотларининг ажралишини бузилиши организмнинг функциялари ва модда алмашинувини чуқур бузилишларига сабаб бўлиши мумкин.
Биокимё учун оралиқ алмашинув катта қизиқиш касб этади. У ўз ичига қуйидаги молекуляр жараёнларни олади:

  1. Молекулаларни ковалент структураси ўзгармаган холдаги ўзаро таъсири. Аслида – булар физик-кимёвий жараёнлар бўлиб, уларни кечиши борасида алоҳида конгломератлар пайдо бўлади. Мисол учун, протомерлардан олигомер оқсилларни йиғилиши; ҳужайра органеллалари ва мембраналарни ўз-ўзидан йиғилиши; ДНКнинг иккиламчи спиралини ҳосил бўлиши; аминоацил-тРНКнинг иРНК ва рибосомаларга бирикиши; аллостерик эффекторларни ферментларнинг регулятор марказларига бирикиши; кислороднинг гемоглобинга бирикиши ва б.қ.

  2. Молекулаларнинг ковалент структуралари ўзгариши билан кечадиган ўзаро таъсири. Айнан шу ҳолатлар – кимёвий жараёнлардир. Ушбу жараёнларнинг умумий йиғиндиси метаболизм дейилади (metabole ўзгариш, айланиш).

  3. Моддалар транспорти. Одатда организмда моддалар транспортини 3 гуруҳга ажратишади:

а) қон ва лимфа орқали бўладиган транспорт. Гарчи бу транспорт соф механик жараён бўлишига қарамай, кўпчилик моддалар (гормонлар, витаминлар, липидлар, металл ионлари ва б.қ.) махсус транспорт оқсиллари ёрдамида ташилади.
б) трансмембран транспорт. Бундай транспортга мисол қилиб қуйидагиларни келтириш мумкин: моддаларни ичакдан қонга энтероцитлар мембраналари ҳамда капиллярларнинг деворлари орқали транспорти; моддаларни қондан ва ҳужайралараро бўшлиқдан турли аъзолар ҳужайраларига уларнинг мембраналари орқали транспорти ва аксинча; буйрак коптокчаларида моддалар транспортиқондан бирламчи сийдикка, буйрак ка­налчаларида эсабирламчи сийдикдан тегишли ҳужайралар мембраналари орқали қонга.
в) Ҳужайраичи транспорти. У одатий ва трансмембран (масалан, иРНКнинг ядродан цитоплазмага транс­порти) бўлиши мумкин.

Download 168.11 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling