1-боб. Статистиканинг предмети, методи ва ташкил этилиши
Download 231 Kb.
|
1-mavzu KIRIL statistika
Биринчи хусусият. Оммавий ҳодисаларни ўрганади. Масалан, профессор оиласида 3 нафар қиз бола туғилди, фермер оиласида 3 нафар ўғил бола.Бу ердан, демак профессорлар оиласида фақат қиз бола туғилар экан, фермерлар оиласида ўғил бола туғилар экан деган хулоса чиқариш мумкин эмас. Чунки бу воқеалар оммавий эмас. Бундай хулоса чиқариш учун аҳоли пункти, шаҳар, вилоят, мамлакат ёки дунё аҳолисининг оилаларида болалар туғилишини ўрганиш керак. Шундай ўрганишлардан бизга маълумки, ҳар 100 та қиз болага 105 та ўғил бола туғилади, лекин доимо аёллар сони эркаклар сонидан кўп.
Иккинчи хусусият. Миқдорий томонларини ўрганади. Бизга маълумки, ҳар бир ҳодиса сифат ва миқдор томонларига эга. Ҳодиса ва воқеаларни сифат томонларини аниқ фанлар ўрганиши ҳаммага маълум, лекин бу дегани статистика ҳодисаларнинг миқдорини ўрганишда, уларнинг сифат томонига умуман эътибор бермайди дегани эмас. Аксинча, сифат ва миқдор кўрсаткичлари узвий боғлиқликда ўрганилади. Масалан, Республикада фаолият кўрсатаётган қўшма корхоналарни олайлик. Уларнинг 5 йиллик иқтисодий – молиявий фаолиятини таҳлил қилиб, олинган натижалар асосида қўшма корхоналарни уч гуруҳга ажратсак: яхши ишлаган, ўртача ишлаган, ёмон ишлаган. Кўриниб турибдики, биз миқдор кўрсаткичларни таҳлил қилиб, қўшма корхоналарни сифат кўрсаткичи орқали уларни уч гуруҳга ажратдик. Учинчи хусусият. Аниқ шароит ва вақт. Воқеа ва ҳодисаларнинг миқдорий тавсифланишини статистика рақамларда ифодалайди. Улар маконда фарқланади ва вақт бўйича ўзгаради. Масалан, Фарғона ва Бухоро шаҳарлари аҳолисининг сони ва таркиби бир хил эмас, улар вақт бўйича ҳам ўзгариб туради. Шунинг учун ҳам статистик маълумотлар ўзининг вақт бўйича чегараланганлиги, жой бўйича ва тўпламдаги фактлар ҳажмининг аниқлиги хусусияти билан ажралиб туради. Тўртинчи хусусият. Ҳодисаларнинг ривожланиш қонуниятлари. Кўпчиликнинг фикрича, қонуният деганда ўрганилаётган ҳодисалардаги такрорланиш, аниқ тартиб ва тўғрилик, бирин-кетинлик тушунилади. Бу ҳолатлар бир-биридан фарқ қилувчи белгиларнинг умумий тўпламда ўзаро ёйишиб кетиши натижасида пайдо бўлади. Шунинг учун ҳам, оммавий маълумотларни умумлаштириш йўли билан аниқланган қонуниятлар статистик қонуниятлар деб юритилади. Статистик қонуниятларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, улар тўпламдаги айрим ходисаларга, элементларга, бирликларга тегишли бўлмасдан, балки умумий тўпламга тегишлидир. Статистик қонуниятлар асосида ички ва ташқи сабабларнинг мураккаб қўшилмаси ва ўзаро таъсири ётади. Шу сабабли статистик қонуниятлар алоҳида олинган бирликда эмас, балки барча бирликларни ўзида қамраб олган тўпламларда намоён бўлади. Бу ерда улкан сонлар қонуни амал қилади. Бу қонуннинг моҳияти шундаки, ҳодисалар тўплами қанчалик кўпроқ унсурлардан ташкил топган бўлса, унда алоҳида, тасодифий сабаблар билан боғлиқ бўлган ўзгарувчанликлар шунчалик тўлароқ ўзаро ёйишади ва оқибат натижасида ҳодисаларнинг зарурий боғланиши ва изчиллигининг умумий қонуниятлари аниқроқ намоён бўлади. Статистика ўз предметини қуйидаги категориялар ёрдамида ўрганади: Download 231 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling