1-боб. Статистиканинг предмети, методи ва ташкил этилиши


Download 231 Kb.
bet4/8
Sana19.04.2023
Hajmi231 Kb.
#1362989
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
1-mavzu KIRIL statistika

Статистик тўплам – бу умумий боғлиқликда, қандайдир бир сифат белгиси билан бирлашган ва бир-биридан фарқ қилувчи объект ёки ҳодисаларнинг йиғиндисидир. Масалан, корхоналар сони, акциядорлик жамиятлари сони, оилалар сони ва ҳ.к. Тўпламлар бир жинсли (ўхшаш, бир хил бўлган) ва турли жинсли бўлиши мумкин.

Ўрганилаётган объектнинг белгилари тўпламнинг ҳамма бирликлари учун умумий бўлса тўплам бир жинсли дейилади. Масалан, хусусий фирмаларни ўрганишда, энг аввало, улардан ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ва шуғулланмайдиган корхоналарни ажратиш керак. Бу ердан иккита янги тўплам пайдо бўлади. Бу тўпламларга кирган ҳар бир корхона тўплам бирлиги ҳисобланади.
Тўплам бирликлари бир ҳолатда бир жинсли, шу бирликлар бошқа ҳолатда бир жинсли бўлмаслиги мумкин. Масалан, иш ҳақи нуқтаи назаридан давлат (ёки нодавлат) корхоналарида банд бўлган аёллар-ишчилар тўплами бир жинслидир. Аҳолини такрор ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан, аниқроғи туғилиш масаласидан қарасак бу тўплам бир ҳил эмас, чунки аёлларнинг айрим ёшдагилари энди бола туға олмайди.
2. Белги - бу тўплам бирлигининг сифатий хусусиятидир. Ўрганилаётган тўплам бирлигини ифодалаш характерига қараб белгилар миқдорий, атрибутив ва альтернатив белгиларга бўлинади.
Миқдорий ифодага эга бўлган белгилар миқдорий белгилар дейилади. Масалан, иш стажи, меҳнат ҳақи, киши ёши ва ҳ.к.
Миқдорий ифодага эга бўлмаган белгилар атрибутив белгилар дейилади. Масалан, профессор, бизнесмен, бармен, банкир ва ҳ.к.
Агарда белгида, моҳияти бўйича тескари вариант мавжуд бўлса, бундай белгилар альтернатив белгилар дейилади. Масалан, ҳар бир киши турмуш қурган ва қурмаган бўлиши мумкин, дўкондаги товар истеъмолга яроқли ва яроқсиз бўлиши мумкин. Бундай белгилар бўйича маълумот тўпланаётганда, одатда, саволга ҳа ёки йўқ деб жавоб берилади.
Статистик ўрганишнинг фарқли хусусияти, унда фақат ўзгарувчан (тебранувчи, фарқланувчи) белгилар ўрганилади, яъни белгилар бир-биридан фарқланади. Бу фарқланиш статистикада вариация деб аталади. Масалан, менежер ишини олайлик. Унинг иши натижасига фирмадаги умумий шароитлар ва унинг фақат ўзига боғлиқ омиллар (унинг маълумоти, ишчанлиги, ишни ташкил қила билиши ва ҳ.к.) таъсир қилади. Биринчи омил фирмадаги ҳамма менежерлар учун бир хил, иккинчи омил эса ҳар бир менежер учун алоҳида таснифга эга. Бу омиллар бир-бири билан қўшилиб, пировард натижада ишчининг иш натижасини ҳар хил бўлишига олиб келади. Бундай белгилар вариацион белгилар деб ҳам аталади.
Агарда, ўрганилаётган белгининг ўзгариши турли даврларга тўғри келса (ой, йил) бундай ўзгариш статистикада вариация эмас, динамика дейилади.

Download 231 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling