1-боб. Статистиканинг предмети, методи ва ташкил этилиши
Статистика нимани ўргатади?
Download 231 Kb.
|
1-mavzu KIRIL statistika
2. Статистика нимани ўргатади?
Статистика деганда нимани тушунамиз? Статистика нимани билдиради ёки ўргатади? Статистика бу фанми ёки методми? Бундай саволларни биз жуда кўп ўчратамиз. Жавоблар бундан ҳам кўп. Уларни айримлари: Коррейль “Статистика бу корета, у сени буюрган томонга олиб боради”; Тьер-“Статистика сен билмаган нарса тўғрисида аниқ маълумот бериш санъатидир”; Шлецар-“Статистика бу туриб қолган тарих, тарих бу кунлик статистикадир”; Джини-“Статистика-бу фақат тўлиқ индукцияни эмас, ҳамда тўлиқсиз индукцияни худосидир”; Наполен-“Статистика буюмлар бюджети, аниқроғи буюмлар каталоги, унга ҳамма янгидан пайдо бўлган нарсалар киритилиши, йўқоладиганлари ва йўқолганлари ўчирилиши керак” Статистика деганда узлуксиз қуруқ рақамлар қатори, амалий фаолият, ижтимоий фан, метод ва х.к. тушунилади. Айрим ҳисоб-китобларга қараганда статистикага берилган тарифлар сони 1700 дан ошиқ эмиш. Сон-саноқсиз тарифлар билан қаторда ҳозирги замонда статистика сўзи қўлланилмайдиган тармоқ ёки соҳа йўқ. Бундан ташқари иқтисодчилар билан бир қаторда ушбу сўзни врачлар, журналистлар, телерадио бошловчилар ва бошқалар ўз фаолиятида жуда кўп ишлатишади. Бир томондан, биз статистиклар учун статистика сўзини ҳамма ерда ишлатилиши ёқимли ва биз ундан хурсанд бўламиз, иккинчи томондан бу сўзни ноўрин ва ишлатилиши биз мутахассисларни ранжитади. Шу ўринда кўпчиликни статистика билан информоцияни фарқига бормаслигига тўхталмоқчимиз. Масалан, журналистлар тушуниб тушунмасдан қаерда иккита рақамни кўрса уни статистика деб тушунишади. Футбол ўйинини олайлик, масалан, Испаниянинг “Реал Мадрид” ва “Барселона” футбол командалари ўйини 4-5 ҳисобида тугади. Журналистлар бу икки командани ёки Испаниянинг бошқа футбол командаларини (масалан, 14 турдаги 26 декабрь) ўзаро ўйинлари натижаларини статистика деб аташади. Бизни фикримизча, аниқ ўйин ёки футбол тури ҳақида маълумот бу информация ҳисобланади. Агарда журналист бизни аниқ ўйин ёки тур статистикаси билан таништирмоқчи бўлса(журналистни бу иш қилиши қийин бўлса керак), у биринчидан аниқ ўйин билан футбол турини фарқига бориши керак, иккинчидан аниқ ўйин ёки тур бўйича у энг бўлмаганда қуйидаги маълумотларни ўқувчига етказиши керак. Биринчидан, дарвозаларга киритилган 9 та тўпни кимлар ва қайси дақиқада киритди. Гол киритганларни исми шарифи ёки лақаби ёзилади. Маълумки, жаҳон футбол қироли бўлмиш Пеленинг исми шарифи бошқа. Гол урилган дақиқани кўрсатилиши муҳим аҳамиятга эга. Кўп йиллик футбол статистикасидан маълумки, тезкор гол (айниқса голлар) (биринчи 20 дақиқада) асосан ўйин тақдирини ҳал қилган. Демак, командаларнинг тезкор гол урушга жон-жаҳдлари билан ҳаракат қилиши бекорга эмас. Дарвозаларга киритилган 9 та голдан қанчаси биринчи ва иккинчи таймларда киритилган. Одатда иккинчи таймда голлар кўпроқ киритилади. Тайм ёки ўйинга қўшимча белгиланган вақтда киритилган голларни билиш ҳам муҳим. Бундан сўнг, киритилган голлардан(9 та) ҳар бири қайси ҳолатда киритилди деган саволга жавоб бериш керак. Бизни мисолимизда 3(33%) та гол стандарт вазиятлардан (жарима, бурчак, ўн бир метрдан), 67% эса ўйиндан киритилган, 5(56%) голни хужумчилар, 2(22%)-ярим ҳимоячилар, 1(11%)-ҳимоячилар, 1(11%)-ўз командаси дарвозасига(автогол) киритилган. Киритилган голлардан қанчаси ўйинчиларни(айниқса ҳимоячилар) айби билан қанчаси дарвозабонни айби билан ўтказиб юборилди. Бизни мисолимизда 89% гол ўйинчиларни, 11% гол эса дарвозабонларни айби билан ўтказиб юборилди. Энди голларни ўтказиб юбориш сабаблари статистикасини келтирамиз. Биринчи сабаб бу тўпни ўзида ушлаб туриш бўлиши мумкин. Ўйинда бу кўрсаткич 40%га 60% нисбатда бўлган. Демак, икки командани ўйинида сарфланган вақтни ўндан олтисида 10/6 Барселона командаси футболчилари тўпни ўзида ушлаб тура олган. Бу кўрсаткич футболда жуда муҳим роль ўйнамасада, футболчилардан тер тўкиб меҳнат қилиш ва юқори футбол техникасига эга бўлишни талаб қилади. Футбол статистикаси тарихидан маълумки 80%-20% нисбатда ўйнаб, лекин ютқазиб қўйган команда ҳам мавжуд. Бу ўта омадсизлик, минг афсуски, учраб туради. Иккинчидан, ўйинчиларни тер тўкиб ишлашларини билиш учун (футбол тилида бу қанча фоизга ишлаш дейилади) уларни ўйин давомида қанча масофага югурганлари келтириш зарур. Ҳозирги техника замонида бу кўрсаткич қийинчиликсиз аниқланилади. Ўйинда қатнашга ҳар бир футболчини босиб ўтган масофасини (Масалан, Л.Месси-9800 метр, Кака-9670 метр ва х.к.) аниқлаганимиздан сўнг команда бўйича босиб ўтилган масофа ва у асосида ўртача кўрсаткич аниқланилади. Масалан, “Барселона” командасини барча футболчилари (ўйинда қатнашганлари)ўйин давомида (бизни мисолимизда 97 дақиқа )86127 метр, “Реал” командаси -72811 метр масофага югурган. Ҳар бир футболчини ўртача босиб ўтган масофасини аниқлаш учун юқорида келтирилган рақамларни 10 га бўлинади. Демак, Барселонада ҳар бир футболчи ўртача 8612,7, Реал-7281,1 метрга югурган. Ўқувчида нега 10 га бўлинди деган савол пайдо бўлиши мумкин? Маълумки, дарвозабонни вазифаси югуриш эмас., тўпни ўтказиб юбормаслик. Шу муносабат билан 10 га бўлинди. Агар сиз 11 га бўлсангиз ҳам хато қилмайсиз. Демак, Барселона командаси футболчилар ўз рақибларига нисбатан ўртача 1332 метрга кўп югурганлар. Учинчидан, ўйинчиларни бир-бирларига тўпни оширишлар статистикаси келтирилади. Биз таҳлил қилаётган ўйинда Барселона командаси футболчилари бир-бирларига 1012 марта тўп оширганлари маълум. Шундан: бош билан 384, оёқ -628 марта, тегишли равишда 38 ва 62%.Оширилган тўплардан 711(70,2%) таси ўз майдонида амалга оширилган, 587 (58%) мартаси ўзидан орқада турган ўйинчига етказиб берилган, 217 – рақибдан олиб қўйилган, 98 – жарима майдончасига етказиб берилган, 76- майдон ташқарисидан(аут) ташлаб берилган, 80(7.9%) – командадошлар томонидан эгаллаб олинмаган, 19-дарвозабонга етказиб берилган, 17-майдон ташқарисига чиқиб кетган ва хоказо. Ўйинни футбол майдонининг қаерида ўтиши ва дарвозага берилган зарбаларни ўрганиш жуда муҳим. Футбол статистиклари томонидан ўйинни қаерда кўп ўтганлигини ўрганиш учун футбол майдони ҳам гаризонталига, ҳам вертикалига 3 турга бўлинади. Масалан, Барселона командаси майдонни чап томонида ёки ўнг томонида ўйнаса (бу ҳолат дарвозабонни туришига қараб аниқланади) футбол майдонининг учдан бир қисми Барселона командаси “майдони”, ўрта майдон ва қолган Реал командаси “майдони”га бўлинади. Бизни мисолимизда Барселона командаси ўйиннинг 20 дақиқасини ўз майдонида, 30-ўртада, 40-рақиб майдончасида ўтказганлиги аниқланди. Бу футбол майдони горизонталига бўлиш, вертикалига ҳам худдий шу тарзда футбол майдони бўлинади ва қанча вақт ўйин қаерда давом этганлиги аниқланилади. Бизни ўйинда тегишли равишда 30%, 28%; 37%. Демак, хужумлар асосан ўнг томондан уюштирилган экан. Энди дарвозага берилган зарбалар ҳақида. Ўйин давомида берилган зарбалар сони 57та, шундан: биринчи таймда -21; иккинчи-36; Барселона -30; Реал-27. Эллик еттита зарбадан 29(51%)таси дарвозага аниқ йўналтирилмаган, 3 (5.3%)-дарвоза тўсини ва устунларига тегиб қайтган, 9(15.8%-бош билан берилган, 14(24,6%)-дарвозабон қайтарган; 9(15.8%)- дарвоза тўрига бориб тушган. Демак, ўйиндаги ҳар 6 зарбадан биттаси голга айланган. Юқорида келтирилган кўрсаткичлар ҳар бир команда учун алоҳида ҳисобланади ва олинган натижалар ўзаро таққосланилади. Футбол ўйинидаги яни бир ҳолат – ўйин қоидасини бузиш ва ўйиндан ташқари ҳолат (офсайд). Футболда ўйин қоидаси бузилганда турли чоралар кўрилади: А-жарима тўпи белгиланади; Б-жарима тўпи (олдин ўйинчига сариқ карточка кўрсатилади); В-жарима тўпи (олдин ўйинчига қизил карточка кўрсатилади); Реал-Барселона ўйинида жарима тўплари сони 48 та белгиланган, шунда 28-20 та тегишли равишда оддий жарима тўплари 32 (шундан 10 ва 12 тегишли равишда), сариқ карточкалар -14 (8 ва 6); қизил карточка 2 (1 ва 1) та. Одатда сариқ ва қизил карточка берилган вақт ва уларни олган футболчини исми шарифи ёзилади. Футболда ўйиндан ташқари ҳолат (офсайд) алоҳида ўрганилади. Таҳлил қилинаётган ўйинда улар сони 12 та Шундан: Барселона – 5(42%), Реал-7(58%). Бу кўрсаткич таймлар бўйича ҳам алоҳида ҳисобланади. Ҳозирга замонда футбол статистиклари томонидан аниқ ўйин, тур, маҳсум ва йил учун минглаб кўрсаткичлар ҳисобланилади ва матбуотда эълон қилинади. Бизни мақсадимиз эса барча кўрсаткичларни ҳисоблаш эмас, аниқ ўйин бўйича футбол статистикасини айрим кўрсаткичлари ёрдамида статистика билан информацияни фарқини кўрсатиш эди холос. Юқорида келтирилган мисол асосида статистика нима деган саволга жавоб беришимиз мумкин. Биринчидан, статистика бу сонлар ва ўлчовлар ёрдамида кўпсонли ва турли-туман ҳодисаларни ҳисобга олиш, тасвирлаш. Иккинчидан статистика тўпланган маълумотларни рақамлар қатори, жадваллар, графиклар, турли ҳисоб-китоблар орқали ифодалаш, учинчидан, статистика тўпланган маълумотларни тадқиқот усулларини шундай тартибда ўрнатадики турли-туманлик ичида бирликни, сон-саноқсиз алоҳида “тасодифлар” орасида қандайдир умумийликни, қандайдир боғлиқликни аниқлаш учун яъни хулосалар қилишдир. Статистика нимага керак? Бу саволга жавоб бериш учун уни мохиятини тўлиқ тушиниб етиш талаб этилади. Вақт ўтиш билан статистикани мохияти ва зарурияти ўзгариб боради. Агарда, статистика пайдо бўлиш пайтларида статистика давлат эхтиёжлари қондирган бўлса, собиқ иттифоқ даврида асосан давлатнинг йиллик ва беш йиллик планларини бажарилиши назорат қилиш билан шуғулланган. Ҳозирги кунда, яъни бозор иқтисодиёти шароитида, меҳнат тақсимотини ривожланган ва қийинлашиб кетган, энг асосийси юқори рақобат шаклида иш олиб бориш шароитида нафақат давлатга, ҳар бир компанияга, фирма ёки корхонага, ҳатто ҳар бир тадбиркорга дунёни бир чеккасида қандай ўзгаришлар бўлаётганлиги ёки ҳодиса ва воқеаларни ўзгариши прогнози ҳақида маълумот зарур. Бу ерда статистикадан яхши ёрдамчи топилмаса керак, яъни фақатгина у рўй бераётган ёки берадиган ҳодисаларни ҳажми, ўзгариш даражаси ва истиқболини характерловчи рақамларни етказиб бера олиш мумкин. Бу статистиканинг амалий моҳиятидир. Юқоридаги қисқа таҳлилдан кўриниб турибдики статистикага берилган таърифлар турли-туман, бир бирига ўхшамайди. Улани бизни фикримизча қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: статистика деганда мамлакатнинг иқтисодий ва социал ривожланиши ҳақида маълумотларни тўпловчи, умумлаштирувчи ва чоп қилувчи орган, яъни статистика органлари тушунилади; статистика деганда бирор-бир ҳодиса ҳақидаги рақамлар йиғиндиси тушунилади. статистика деганда ижтимоий фан тушунилади (бу айниқса собиқ иттифоқ олимлари ўртасида энг кўп тарқалган таъриф); статистика деганда статистик методлар йиғиндиси тушунилади; статистика деганда рақамли маълумотларни тўплаш ва интерпретация (изоҳлаш, талқин қилиш) методларини ўргатувчи фан тушунилади ва ҳ.к.; Бозор иқтисодиёти шароитига ўтилишига, халқаро статистик ва иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик ва бошқа рўй берган ижобий ўзгаришларга қарамасдан, кейинги йилларда собиқ иттифоқ чегарасида чоп этилган ўқув қўлланма, дарсликлар муаллифлари статистикага 1954 йилда берилган таъриф атрофида айланишади. Бу ҳолни ҳатто 2000-2011 йилларда нашр этилган дарсликларда ҳам учратиш мумкин. Шундай қилиб, ким ҳақ ким ноҳақлигини таҳлил қилиб ўтирмасдан статистика нимани ўргатади деган саволга, бизнинг фикримизча, қуйидагича жавоб бериш мумкин. Статистиканинг ўрганиш объекти инсоният ҳаётида рўй берадиган барча оммавий воқеа ва ҳодисалардир, предмети эса шу оммавий воқеа ва ҳодисаларни миқдорий томонларини ўрганувчи, аниқ шароит ва вақтда ҳодисаларнинг ривожланиш қонуниятларини ўргатувчи методлар йиғиндисидир. Юқорида берилган таърифда статистика предметининг қуйидаги хусусиятлари кўрсатилган: Download 231 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling