1-боб. Статистиканинг предмети, методи ва ташкил этилиши
Download 231 Kb.
|
1-mavzu KIRIL statistika
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4. Статистик кўрсаткичлар тизими
3. Статистик кўрсаткич – бу категория бўлиб, ҳодиса ва воқеаларни аниқ шароит ва вақтдаги миқдорий тасвирланишидир. Статистик кўрсаткичлар ҳажмий ва ҳисобланган кўрсаткичларга бўлинади. Улар режа, ҳудудий, ҳақиқий, башоратланган кўрсаткичлар шаклида бўлиши мумкин. Статистик кўрсаткичларни статистик маълумотлар билан чалкаштирмаслик керак. Статистик маълумотлар бу статистик кўрсаткичларни аниқ рақамдаги ифодасидир.
4. Статистик кўрсаткичлар тизими – бу бир-бири билан ўзаро боғланган статистик кўрсаткичлар йиғиндисидир. Статистик кўрсаткичлар тизими ижтимоий ҳаётни барча поғоналарини ўзида қамраб олади. Агарда кўрсаткичлар мамлакат, ҳудуд, тармоқ даражасида ҳисобланса, улар макродаража кўрсаткичлари дейилади. Агарда корхона, фирма, оила ва шу каби даражаларда ҳисобланса, микродаража кўрсаткичлари дейилади. Яна бир масала. Статистика социал билимнинг энг муҳим қуролларидан бири сифатида ягона илм соҳасими ёки бўлаклардан ташкил топганми? деган савол туғилади. Аслида статистика битта нарса, лекин бир қанча тармоқлари (социал, иқтисодий, молия ва ҳ.к) мавжуд. Статистиканинг умумий назарияси оммавий ҳодисаларни статистик ўрганишнинг умумий тамойилларини ва методларини яратиш билан шуғулланади. Социал статистика аҳолининг турмуш тарзини ва бошқа социал муносабатларни ифодаловчи кўрсаткичлар тизимини шакллантириш билан шуғулланади. Иқтисодий статистика мамлакатда рўй бераётган макроиқтисодий даражали ўзгаришларнинг миқдорий томонларини ўрганса, институционал бирликлар статистикаси – фирма ва корхоналар даражасидаги ҳодисаларнинг миқдорий томонларини ўрганади. Статистика ўз объектини маълум методлар ёрдамида ўрганади. Статистика диалектик методга асосланиб, ўз предметининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, оммавий ҳодиса ва воқеаларни ўрганишнинг махсус статистик методларини яратган. Уларнинг йиғиндиси статистика методологияси дейилади. Исталган оммавий ҳодиса ва воқеалар тўғрисида маълум бир хулосага келиш учун биз, биринчи навбатда, улар ҳақида маълумотлар тўплашимиз, иккинчидан, тўпланган маълумотларни тартибга солиб, уларни жадвалларга жойлаштирамиз ва графикларда тасвирлаймиз, учинчидан, олинган ва ҳисобланган кўрсаткичларни ҳар томонлама таҳлил қилишимиз керак. Мана шу шартларни тўлиқ бажарсак, ўрганилаётган оммавий ҳодиса ва воқеалар тўғрисида объектив хулосага келишимиз мумкин. Шунинг учун ҳам ҳар қандай статистик текшириш статистик кузатиш, жамлаш ва гуруҳлаш ҳамда статистик таҳлилдан иборат уч босқичга бўлинади. Текширишнинг ҳар бир босқичида махсус статистик методлар қўлланилади. Биринчи босқичда - статистик кузатиш методи, иккинчи босқичда - жамлаш ва гуруҳлаш методлари, статистик жадваллар ва графиклар, учинчи босқичда турли умумлаштирувчи кўрсаткичларни (мутлоқ, нисбий ва ўртача миқдорлар, динамика кўрсаткичларини таҳлил қилиш, баланс, индекс ва бошқа) ҳисоблаш ва таҳлил қилиш методлари. Илмий жиҳатдан асосланган статистик тадқиқот қайд этилган методларнинг чамбарчас боғлиқ равишда олиб борилишини тақозо этади. Download 231 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling