1 бош илмий-методик марказ 2


  БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ


Download 2.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/131
Sana26.10.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1723979
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   131
Bog'liq
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш

31 
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари қуйидагилар киради: 
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси; 
Ўзбекистон Республикасининг конституциявий қонунлари; 
Ўзбекистон Республикасининг жорий қонунлари; 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари; 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари; 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари; 
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари, 
қарорлари ва бошқа ҳужжатлари; 
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
қарорлари, 
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда 
қарорлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари 
қонуности ҳужжатлари ҳисобланади. 
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Ҳукуматга итоат этувчи бошқа давлат 
бошқаруви органлари томонидан ҳам чиқарилади. Булар вазирликлар, давлат 
қўмиталарининг қарорлари, буйруқлари ва йўриқномалари бўлиши мумкин. 
Бундай ҳужжатларнинг таъсир кўлами, амал қилиш доираси ва юридик кучи 
уларни ўрнатувчи бошқарув органининг давлат органлари тизимида тутган 
ўрни ва ваколатлари билан белгиланади. Улар қонунга, фармонга ва ҳукумат 
қарорига мувофиқ ҳамда шу ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 
чиқарилади. Бошқарув тизимидаги қуйи органнинг ҳуқуқий акти ундан юқори 
турувчи органнинг актига мувофиқ бўлиши шарт. Республика вазирликлари, 
давлат қўмиталари ва бошқа бошқарув органларининг конунга, фармонга ва 
ҳукумат қарорига зид ҳужжатлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан бекор 
қилиниши кўзда тутилади. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатлар шу давлат органлари 
ҳокимияти таъсир этадиган ҳудуд доирасида амал қилади. Улар юқорида 
саналган ҳужжатларга зид бўлиб чиқса, тегишли тартибда бекор қилинади. 
Қонуности ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва 
қонунлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилинади. 

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling