33
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ
судлар, адлия, прокуратура ва ички ишлар органлари фаолиятини
ислоҳ қилиш масалалари;
фуқаролик жамияти институтларини, диний ташкилотларни ислоҳ
қилиш, миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари қуйидаги энг
муҳим йўналишлар ва масалаларни ҳал этиш учун қабул қилинади:
тегишли йилга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий
макроиқтисодий кўрсаткичлари ва параметрлари прогнози;
солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларни бериш, ташқи
иқтисодий фаолиятни божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш
масалалари;
қимматли металларни қазиб олишга давлат буюртмаси;
ёқилғи-энергетика комплексини, иқтисодиётнинг базавий ва қайта
ишлаш тармоқларини ривожлантириш ва модернизация қилишнинг узоқ
муддатли истиқболлари ва дастурлари;
маъмурий ислоҳотларни чуқурлаштириш, давлат бошқарув органлари
ва бошқа давлат органлари бошқарув тузилмасини такомиллаштириш;
халқаро молиявий институтлар ва хорижий давлатлар билан ҳамкорлик
қилиш дастурлари;
давлат сафарбарлик ва стратегик захираларини шакллантириш ва
фойдаланиш масалалари;
экспорт потенциалини ривожлантириш дастурлари параметрлари ва
товарлар (ишлар, хизматларни) экспорти истиқболлари;
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
бошқарув ходимларининг чекланган сони;
алоҳида маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг моддий
баланслари;
Ташқи ишлар вазирлиги ва дипломатик хизматлар фаолияти
масалалари;
судлар, адлия, прокуратура ва ички ишлар органлари фаолиятини
ислоҳ қилиш масалалари.
Ўзбекистон Республикаси бошқарув органларининг норматив-
ҳуқуқий ҳужжатлари.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари асосида ҳамда
уларни ижро этиш учун қарорлар тарзида қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |