1 бош илмий-методик марказ 2
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш
Download 2.17 Mb. Pdf ko'rish
|
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш
34
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг қарорларининг лойиҳалари қонунларини ижро этиш учун, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазир, Бош вазир ўринбосарлари топшириғига кўра, шунингдек давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ташаббуси билан уларга юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қуйидаги масалалар бўйича қабул қилинади: ҳудудлар, коммуникациялар ва мудофаа саноатини ривожлантириш; макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгаришлар, молия-банк тизими ва хусусий тадбиркорлик; инвестиция ва халқаро иқтисодий алоқалар; ижтимоий ривожланиш; ФҲДЁ органлари фаолияти, аёллар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш; ёқилғи-энергитика ва саноатнинг асосий тармоқларини ривожлантириш; аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш; телекоммуникация, ИТ-технологиялар ва инновацияларни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таминлаш; ёшлар сиёсати, маданият, маьнавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари. Вазирлик ва идоралар қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида тегишли ҳужжатни қабул қилишга ваколат берган бўлса, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиши мумкин. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар ўз ваколати доирасида буйруқлар ҳамда қарорлар тарзида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади. Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан давлат хизматларини кўрсатиш тартиби, шунингдек юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилмаган тўловлар ва йиғимлар, жисмоний ва юридик шахсларга маъмурий ва бошқа чекловларни ўрнатишга йўл қўйилмайди. Буйруқлар вазирлар томонидан ёки идора номидан қарорлар қабул қилиш якка тартибда амалга ошириладиган идоралар раҳбарлари томонидан қабул қилинади. Қарорлар давлат қўмиталари томонидан ёки идора номидан қарорлар қабул қилишни мазкур идоранинг коллегиал органи амалга оширадиган идоралар томонидан қабул қилинади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling