1 бош илмий-методик марказ 2


  Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш


Download 2.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/131
Sana26.10.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1723979
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   131
Bog'liq
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш

42 
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш 
механизмлари такомиллаштирилди. 
Айниқса, таълим соҳасида коррупцияга нисбатан муросасизлик 
муносабатини шакллантириш билан мустақил фикрлайдиган, юксак 
маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, рақобатбардош кадрларни тайёрлашнинг 
мукаммал тизимини яратиш белгиланди.
Хусусан, Президентимизнинг 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлисга 
йўллаган мурожаатномасида, олий маълумот оламан, ўз устимда ишлаб, 
илмли бўламан, деган, юрагида ўти бор, жўшқин ёшларимизнинг таҳсил 
олиши учун ҳамма қулайликларни яратишимиз шарт. Шунинг учун мактаб 
битирувчиларини олий таълим билан қамраб олиш даражасини 2020 йилда 
камида 25 фоизга ва келгусида 50-60 фоизга етказамиз, деб таъкидлаб ўтди. 
Жаҳон Банки томонидан келтирилган таҳлилий маълумотида
мамалакатимизда меҳнат бозорининг ривожланиши иқтисодиётнинг ўзгариши 
билан бирга содир бўлаётгани, бу турли хил қобилият эгаларига бўлган 
талабни ўсишига олиб келаётгани, мазкур талабларни қондиришда сифатли 
олий таълим тизими муҳим аҳамият касб этиши келтирилган. Меҳнат ва 
иқтисодий ўзгаришларга ҳамоҳанг ҳолда олий таълим тизими ҳам ислоҳ 
қилиниши таъкидланган. 
Коррупцияга қарши курашишда олий таълим соҳаси муҳимлиги ва 
аҳамиятлилиги юқорилиги билан ажралиб туради, чунки олий таълим меҳнат 
фаолиятига йўлланма берувчи якуний узлуксиз таълим босқичи ҳисобланади. 
Давлатимиз раҳбари томонидан олий таълим тизимига қаратилаётган 
алоҳида эътибор ва ғамхўрликларга қарамасдан, соҳада коррупция ҳолатлари, 
жиддий муаммо ва нуқсонлар сақланиб қолмоқда. 
Бундан ташқари, олий таълим “коррупцияни дастлабки мактаби” 
ҳисобланади, чунки бу фаолиятда талаба ўқитувчи билан тўғридан-тўғри 
ҳуқуққа зид фаолиятга киришади ва унда коррупцияга мойил шахсият 
шаклланиб боради. Келажакда коррупциявий ҳаракатларга мойил кадрни 
масъулятли лавозимни эгаллаши хавфли коррупциявий оқибатларни келтириб 
чиқариши аниқ. 
Шунга кўра, мазкур соҳани муҳимлик даражасини инобатга олиб

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling