1 бош илмий-методик марказ 2
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш
Download 2.17 Mb. Pdf ko'rish
|
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўртинчидан
50
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш ҳисобчиси тоанидан киритилаётган маълумотларни тўғрилигини фақат даврий текширувлар асосида аниқлаш мумкин. Иш ҳақи ва бошқа маблағларни тўлаш бевосита кадрга оид буйруқларга боғлиқ бўлишига қарамасдан ойлик дастурига кадрлар бўлими электрон тарзда боғланмаган, дастур буйруқ ва бошқа иш ҳақини тўлаш учун асос бўладиган ҳужжталарни электрон шаклини юклаш жорий этилмаган, молиявий назорат органларида доимий электрон назорат усуллари мавжуд эмас. Бюджет маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ содир этилган умумий 42 та жиноятдан 16 таси ёки 32,4% айнан ойлик иш ҳакларини автоматлаштирилган тизимда ҳисобловчи (“Uzasbo”) компьютер дастурига ишончсиз ва асоссиз маълумотлар, аксарият ҳолатларда эса иш ҳакининг базавий ставкаларини орттириб кўрсатиш йули билан содир этилаётганлигини кўриш мумкин . Коррупцион жиноятларни содир этилишига имкон бераётган энг асосий шарт-шароитлар сабабларидан бири, Олий ва ўрта-махсус вазирлиги тизимидаги қуйи бўғинларида ишловчи ҳар бир ходим учун алоҳида иш ҳаки ҳисобланиш учун базавий тарифлар аниқ ишлаб чикилган бўлсада, компьютер дастурига автоматик киритиш йулга куйилмаган, аксинча бундай ваколат муассаса хисобчилари ихтиёрида қолдирилгани сабабли қонун бузилишларига йўл қўйилмоқда. Тўртинчидан, бюджет маблағлари ва моддий ресурсларни тасаррув этишда мутлоқ ваколат раҳбар ва ҳисобчилар қўлида бўлиб, мазкур фаолият устидан жамотчилик назорати, очиқлик ва шаффофликни таъминловчи манфаатдор шахслардан шакллантирилган иституонал тузилмалар мавжуд эмас. Бешинчидан, олий таълим муассасаси учун давлат харидларини амалга оширишда бирламчи манфаатдор бўлган олий муассаси жамоасидандан шакллантирилган жамоатчилик назорати мавжуд эмас. Жумладан, муасасага турли ускуналар, жихозлар ва ўқув ресурсларини сотиб олиш, қурилиш ҳамда капитал таъмирлаш ишларини олиб боришда давлат маблағлари молия ташкилоти мансабдорлари, муассаса раҳбари, ҳисобчиси, қурилиш бўйича мутахасис, хўжалик бўлими мудири ходимлари ўртасида турли тизимли жиноий меҳанизмлар асосида талон-торож қилинмоқда. Олтинчидан, олий таълим муассасаларини ўзини-ўзи молиявий таъминлаш жорий этилмаганлиги давлат бюджети маблағларини ўзлаштиришнинг асосий сабабларидан бири ҳисобланади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling