1 бош илмий-методик марказ 2


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги


Download 2.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/131
Sana26.10.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1723979
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   131
Bog'liq
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги 
“Ўзбекистон Республикасида коррупцияга карши курашиш тизимини 
янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5729-сон 
Фармони билан 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат 
дастури ва Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика 
идоралараро комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди. Бундан 
ташқари Коррупцияга карши курашиш сохасидаги фаолият самарадорлигини 
оширишга каратилган чора-тадбирларни ишлаб чикиш буйича махсус 
комиссия тузилди. 
Фармон билан коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатининг 
устувор йуналишлари ўрта муддатли истиқболда қуйидагилардан иборатлиги 
белгилаб қўйилди: 
суд хокимиятининг мустақиллигини янада мустаҳкамлаш, судьяларга хар 
қандай тарзда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш шарт-шароитларини 
истисно этиш; 
давлат хизматчиларини танлов асосида саралаб олиш, лавозимга 
тайинлаш ва юқори лавозимларга кўтаришнинг шаффоф тартибига асосланган 
давлат хизмати тизимини шакллантириш, улар учун чекловлар, тақиқлашлар, 
рагбатлантириш чоралари ҳамда коррупциянинг олдини олиш бошқа 
механизмларининг аниқ руйхатини белгилаш; 
давлат хизматчилари даромадларини декларация қилиш тизимини 
босқичма-босқич жорий этиш ва уларнинг иш хақи етарли даражада бўлишини 


45 
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ 
таъминлаш, шунингдек, давлат хизматини ўташда манфаатлар тўкнашувини 
хал этишнинг ташкилий-хуқуқий асосларини такомиллаштириш; 
коррупция билан боғлик хукукбузарликлар туғрисида хабар берган 
шахсларни ҳимоя қилишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмларини 
жорий этиш; 
аҳолининг хуқуқий онги ва хуқуқий маданиятини янада ошириш, 
жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш; 
давлат органлари ва ташкилотларининг хисобдорлиги ва фаолиятининг 
шаффофлигини ошириш; 
фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари 
фаолиятининг чинакам эркинлигини таъминлаш ва уларни коррупцияга қарши 
чораларни тайёрлаш, ўтказишда ва ижросини мониторинг қилишда иштирок 
этишга жалб қилиш. 
Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш 
соҳасида муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Аҳолининг 
ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга 
муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар 
кўрилди. 
Шу билан бирга, иқтисодиётни янада ўстириш, халқ фаровонлигини 
ошириш, мамлакатда инвестиция муҳитини яхшилаш борасидаги стратегик 
вазифаларни ҳал этиш коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат 
сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция 
кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича янги 
тизимли чоралар кўрилишини тақозо қилмоқда. 
Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро 
комиссияси томонидан 2019 йил 30 августда Олий таълим тизимида 

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling