1 бош илмий-методик марказ 2


) Талабанинг шахсий траекторияси


Download 2.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/131
Sana26.10.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1723979
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   131
Bog'liq
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш

8) Талабанинг шахсий траекторияси. Кредит-модуль тизимида 
талабаларни ҳаётда мустақил бўлишга кўниктириш амалиёти қўлланилади. 
Яъни, талабага ўз шахсий траекториясини тузиш ва ҳар семестрда бошқа 
академик гуруҳда ўқиш имкони берилади.
Шунингдек, талабаларни табақалаб ўқитишга жиддий эътибор 
қаратилади, бунда илғор талабаларни алоҳида ўқитиш орқали таълим 
самараси ошириш, уларнинг академик ютуқларига замин яратиш мумкин. 
9) Ёзги семестр ва экстерн имтиҳонлар. Суст ўқийдиган талабаларнинг 
фанларни қайта-қайта топширишларига чек қўйилади. Фанни биринчи қайта 
топширишдан ўта олмаган талабага ёзги семестрда фанни қайта ўқишга имкон 
берилади. 


73 
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ 
Илғор талабаларга эса семестр бошида экстерн имтиҳон топшириш 
орқали кредитларни олдиндан олиш имкони ҳам тақдим этилиши мумкин. 
10) Баҳолаш тизимининг шаффофлиги. Амалдаги таълим тизимида 
ҳалигача “ўқитувчининг ўзи ўқитиб - ўзи баҳолаш” амалиётини кузатиш 
мумкин.
Кредит-модуль тизимида эса ўқитувчи асосан ўқитиш билан 
шуғулланади. Баҳолашни эса комиссия амалга оширади. Яъни, педагоглар 
“лектор” ва “тьютор” ларга ажратилади. Лектор – назарий билим беради
тьютор – назарий билимлар асосида талабаларнинг амалий кўникмаларини 
шакллантиради, оддий қилиб айтганда талабаларни имтиҳонга тайёрлайди. 
Имтиҳонни эса комиссия қабул қилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5-июндаги ПҚ-3775-
сонли Қарорида муайян фандан дарс берган педагогнинг якуний назорат 
жараёнларидаги иштироки истисно этилди ва талабанинг ўзлаштириш 
даражаси – профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони 
этиб белгиланди. Яъни, эндиликда “ўқитувчининг ўзи ўқитиб - ўзи баҳолаш” 
усули кун тартибидан олиб ташланди. 
2.3. Кредит тизими асосида таълим жараёнларини режалаштириш

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling