1 бош илмий-методик марказ 2
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ
Download 2.17 Mb. Pdf ko'rish
|
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш
75
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ 240/40=6 кредит ажратилиши мумкин, фанлар учун кредитлар ундан кам ёки кўп ҳам бўлиши мумкин. Ишчи ўқув режаларида аудитория машғулотларининг нисбатлари (маъруза, амалий, лаборатория машғулотлари ва ҳ.к.) фаннинг ўқитилиш усулларидан келиб чиққан ҳолда олий ўқув юртининг илмий-услубий кенгаши томонидан комиссиялар хулосасига кўра белгиланади. Ўқув режасининг ҳар бир фани ўзига хос бетакрор номга эга бўлиши лозим. Ўқув режасида ҳар бир фанга ҳарфли ва рақамли ягона кодлаш тизимини қўллаш лозим. Бунда фаннинг коди унинг номига мос бир нечта лотин ҳарфи ва тартибини ифодаловчи рақамларидан иборат бўлиши ва ҳарфли кодини белгилашда халқаро номланишдан келиб чиқиш мақсадга мувофиқ. Масалан, МАТS203 коди 2-курсда ўқитиладиган математиканинг учинчи мураккаб бўлимини (“Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика”) англатади. Магистратурада ўқитиладиган “Илмий-тадқиқот методологияси” фани RESM101 коди билан белгиланиши мумкин. Бакалавриатда фанлар сони камроқ ва йирик ҳажмли бўлиши мақсадга мувофиқ. Ўқув режадаги мажбурий ва танлов фанлари улушини белгилашда мутахассиснинг тайёргарлик даражасига бўлган талаблар, фанлар мазмуни ва таълим натижалари, фанлар тузилмаси ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги ва унификацияланиш даражаси ҳамда халқаро тажрибалардан келиб чиқиш мақсадга мувофиқ. Барча турдаги амалиётлар ва диплом ишлари, қўшимча фанлар таълим дастури доирасида амалга оширилади ва умумий кредитлар ҳисобига киритилади. Бунда битирув семестрида амалиётлар учун 15 кредит ва битирув ишини бажариш учун 15 кредит ажратилиши мақсадга мувофиқ. Жисмоний тарбия фани қўшимча фанлар ҳисобидан, спорт секцияларида ўқитилиши мақсадга мувофиқ. Умумий ҳафталик юклама бакалавриатда 60 соатни ташкил этади, ундан 30 соати аудиторияда ва 30 соати талабанинг мустақил таълимига ажратилади, шу жумладан 8-14 соати ўқитувчи раҳбарлигидаги мустақил ишига ажратилиши мақсадга мувофиқ. 1-жадвалга мувофиқ талабанинг вақт бюджети қуйидагича бўлади: назарий таълим – 240х30=7200 соат, шу жумладан аудиторияда – 15х240=3600 соат ва мустақил таълим шаклида шуғулланиш учун – 15х240=3600 соат кўзда тутилади. Бундан кўриш мумкинки, талабанинг семестрдаги ўқув юкламаси аудитория ва мустақил таълим юкламаларининг 1:1 нисбатдаги йиғиндиси сифатида 30 кредитни ташкил қилади (240 кредит : 8 семестр = 30 кредит). |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling