1 бош илмий-методик марказ 2


  Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш


Download 2.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/131
Sana26.10.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1723979
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   131
Bog'liq
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш

86 
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш 
Ишчи ўқув дастури бўйича комиссия. Ушбу комиссия ишчи ўқув 
дастури бўйича, дастурларни ишлаб чиқиш сифатини назорат қилиш 
мақсадида ташкил қилинади. Комиссия фаолияти қуйидагиларни ўз ичига 
олади: 
1) ишчи ўқув дастури тузилмасини шакллантириш
2) ишчи ўқув дастурларини тузишни ташкил қилиш; 
3) ўқув дастурлари каталогини ишлаб чиқиш. 
Комиссия аъзоларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: 
1) фанлар бўйича ишчи дастурларни ишлаб чиқиш ва уларни муҳокама 
қилиш; 
2) ўқув дастурлари каталогини тузиш; 
3) барча фанлар бўйича ишчи ўқув дастурлари сифатини баҳолаш. 
ТМИ сифатини назорат қилиш бўйича комиссия. ТМИ сифатини 
назорат қилиш бўйича комиссия фанлар кесимида ТМИ ларини ташкил қилиш 
ва режалаштириш, уларни тарқатиш, топшириш муддатларини ва сифатини 
назорат қилиш ва услубий таъминотини яхшилаш мақсадида ташкил 
қилинади. 
Комиссия аъзоларининг вазифалари қуйидагилардан иборат: 
1) ЎРТМИ жадвалларини тузишни назорат қилиш; 
2) факультет йўналишлари фанлари бўйича семесрда ЎРТМИ ларни 
ўтказиш жадвалларини мувофиқлаштириш; 
3) мустақил ишларнинг талабалар томонидан бажарилишини баҳолаш ва 
назорат қилиш усулларини ишлаб чиқиш; 
4) бутун семестр учун алоҳида фанларнинг иш сиғими бўйича ЎРТМИ 
жадвалларини таҳлил қилиш; 
5) ЎРТМИ ларини топширишнинг ягона жадвалларини ишлаб чиқиш ва 
оптималлаштириш; 
6) алоҳида фанлар бўйича топшириқлар сифатини баҳолаш; 
7) ТМИ шаклларини танлашнинг тўғрилигига баҳо бериш; 
8) топшириқларни бажариш бўйича услубий кўрсатмалар мавжудлигини 
таҳлил қилиш ва уларни эксперт баҳолаш; 
9) ўзлаштириш таҳлили натижаларидан келиб чиқиб ТМИ ни 
такомиллаштириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш; 
10) ТМИ ни ташкил қилиш масалалари ва уларнинг услубий таъминоти 
бўйича профессор-ўқитувчилар жамоаси билан семинар ва маслаҳатларни 
ташкил қилишда иштирок этиш
11) турли кўринишдаги ТМИ бўйича ёндашувларни ва баҳолаш 
меъёрларини аниқлашда иштирок этиш. 



Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling