1 бош илмий-методик марказ 2
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ
Download 2.17 Mb. Pdf ko'rish
|
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш
99
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ F 0 0-49 Оралиқ назоратлар – бу тьютор томонидан амалий ва лаборатория машғулотлари ва улар бўйича мустақил таълим натижалари бўйича ўтказиладиган талабаларнинг билимларни текшириш ва баҳолаш жараёнларидир. Оралиқ назорат баҳолари тьютор томонидан талабаларнинг аудиториядаги фаоллиги ва ЎРТМИ шакллари (Office Hours) бўйича амалга оширилиши мақсадга мувофиқ. Фанни ўрганишда талабалар билимни текшириш бўйича турли шаклдаги жорий назоратлар кўзда тутилиши мумкин: 1) оғзаки сўров – бу назорат тури фаннинг бир ёки бир нечта бўлимини ўрганиб бўлинганидан сўнг савол-жавоб ва масалаларнинг муҳокамаси тарзида ўтказилади; 2) ёзма иш – фаннинг алоҳида бўлимлари бўйича қўйилган масалаларни муҳокама қилиш, муаммоларни таҳлил қилиш, амалий топшириқларни бажариш бўйича кўзда тутадиган назорат тури; 3) комбинирланган сўров – бир вақтнинг ўзида ҳам оғзаки, ҳам ёзма шаклдаги назорат турларининг ўтказилиши; 4) уй ишларини ҳимоя қилиш ва тақдимот қилиш – якка тартибда ва гуруҳли уй ишларининг тўғри бажарилганлигини, талабанинг ўтилган материални умумлаштириш ва уни аудиторияга тақдим қилиш, фан мавзулари бўйича мантиқий боғлиқликни кузатиш кўникмаларига эришганлигини текшириш мақсадида назорат қилиш; 5) баҳс-мунозаралар, тренинглар, думалоқ столлар, кейс-стади ва ҳ.к. – муаммоли характердаги мустақил фикрлаш ва қарор қабул қилиш кўникмаларини намойиш қилувчи масалаларни гуруҳ бўлиб муҳокама қилиш; 6) тестлар – фаннинг алоҳида бўлимлари бўйича савол топшириғи кўринишидаги ёзма назорат шакли; 7) курс лойиҳасини, курс ишини бажариш – назарий материални амалий масалаларни ечиш ҳисобига сифатли ўзлаштириш мақсадида намунавий ва ишчи ўқув режаларга мувофиқ равишда кўзда тутилади, ўқув семестри давомида бажарилади. Курс лойиҳасининг (курс ишининг) ҳимояси кафедра мудири фармойиши билан тасдиқланган комиссия томонидан курс лойиҳаси (иши) бўйича илмий раҳбар иштирокида кафедра мудири белгиланган жадвал асосида қабул қилинади. Курс лойиҳасини (курс ишини) бажармаган талабалар оралиқ аттестацияларга киритилмайди. Муайян бир фандан курс лойиҳасини (ишини) ҳимоя қилмаган талабага регистатор рухсати билан бошқа фанлардан имтиҳонда қатнашишига рухсат берилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling