1 бош илмий-методик марказ 2


  БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ


Download 2.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/131
Sana26.10.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1723979
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   131
Bog'liq
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш

101 
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ 
имтиҳон топширувчига ҳар бир фандан 20 та савол тақдим этилиши тавсия 
этилади. Тест ўтказиш жараёнида РО вакили иштирок этади. Зарурат бўлганда 
фан ўқитувчиси таклиф этилиши мумкин. 
Ёзма ёки оғзаки имтиҳон ҳар бир фан бўйича алоҳида билетлар тузилган 
билетлар ёрдамида ўтказилиши мумкин. Ёзма имтиҳоннинг умумий вақти 3 
соатдан ошмаслиги зарур.
Имтиҳонни ташкил қилиш ва ўтказиш масъулияти РО вакилига 
юклатилади. Ёзма имтиҳон тугаши билан РО вакили жавобларни шифрлайди 
ва комиссияга текшириш учун тақдим этади. Ёзма ишларни текшириш 
имтиҳон ўтказилган кунда якунланиши шарт (агар 2 тадан ортиқ гуруҳдан 
имтиҳон олинган бўлса, кейинги кунга ҳам ўтказиш мумкин). Имтиҳон 
натижалари “Апелляциясиз имтиҳон қайдномаси” га қайд қилинади ва фан 
ўқитувчиси томонидан талабалар эътиборига етказилади. “Апелляциясиз 
имтиҳон қайдномаси” РО га тақдим қилинади. 
Ёзма, оғзаки ёки компьютердаги тест натижалари бўйича апелляция 
учун талабаларнинг РО регистратори номига шахсий аризалари имтиҳон 
натижалари эълон қилингандан кейинги 3 кун мобайнида қабул қилинади. 
Апелляция учун аризалар РО да қайд қилинади, унда апелляция қилинадиган 
муаммо моҳияти кўрсатилади. Апелляция оғзаки шаклда кафедранинг фан 
апеллияция комиссияси томонидан ўтказилади. 
“Апелляциясиз имтиҳон қайдномаси” ва “Апелляцияли имтиҳон 
қайдномаси” комиссия раиси ва аъзолари, РО вакили томонидан имзоланади 
ва РО га тақдим этилади. 
Агар талаба имтиҳонда қониқарсиз баҳо (F) олса, ҳисоб амалга 
оширилмайди ва қайдномага F ёзилади. 
Ёзги имтиҳон сессияси ўтказувчи характерга эга ҳисобланади ва 
кейинги курсга ўтиш учун сессияни ижобий баҳоларга топшириш етарли 
бўлмайди. Курсдан курсга ўтказувчи ўртача GPA (Grate Point Average) бали 
олий ўқув юрти томонидан мустақил равишда белгиланади. GPA нинг 
қиймати иккинчи курсга ўтиш учун – камида 2,0, учинчи курсга – камида 2,25-
2,5, тўртинчи курсга – камида 2,5-3,0 бўлиши тавсия этилади. 
Талабанинг бутун ўқиш даври учун GPA бали талабанинг ўртача 
ўзлаштириш даражаси сифатида РО да қуйидаги формула бўйича аниқланади: 
𝐺𝑃𝐴 =
𝑌
𝑅1
∙ 𝐾
1
+ 𝑌
𝑅2
∙ 𝐾
2
+ ⋯ 𝑌
𝑅𝑛
∙ 𝐾
𝑛
𝐾
1
+ 𝐾
2
⋯ 𝐾
𝑛
(1) 
бу ерда: 
𝑌
𝑅1
, 𝑌
𝑅2
, ⋯ 𝑌
𝑅𝑛
– фанларнинг рақамли ифодадаги якуний баҳолари; 
𝐾
1
, 𝐾
2
⋯ 𝐾
𝑛
– фанларнинг кредит ҳажмлари. 
n – ўқиш давридаги барча ўқилган фанлар сони. 



Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling