1 бош илмий-методик марказ 2
Ихтисослик фанлари (SPEC)
Download 2.17 Mb. Pdf ko'rish
|
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш
Ихтисослик фанлари (SPEC)
POLY – Polymer Technology (Полимерлар технологияси) – 6 кредит Пререквизитлар: INCH1,2; ORCH3 Мономерлар ва уларнинг оралиқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологик жараёнлари, турли синфдаги полимерларни олишнинг технологик жараёнларини татбиқ этиш, полимер ишлаб чиқариш ва уларни қўллаш соҳалари, полимерларни қайта ишлаш технологиялари ҳақида таянч билимлар беради. Дастур қуйидагиларни қамраб олади: полимерлар фанининг асосий тушунчалари ва номенклатураси, молекула массасини аниқлаш методлари; занжирли, радикал ва ион полимерланиш; сополимерланиш, полимерланишнинг техник усуллари; поликонденсатланиш, полибоғланиш; макромолекула реакциялари; полимерларнинг физик ҳолатлари, шишаланиш ва парчаланиш температураси; полиэтилен ва полипропилен ишлаб чиқариш технологияси; полимер пленка ва қувурлар ишлаб чиқариш технологияси; стиролнинг полимерлари ва сополимерлари; галоген сақловчи тўйинмаган углеводородлар асосидаги полимерлар; поливинилацетат, поливинил спирти, полиацеталлар, полиамидлар; акрилатлар, бўёқ, елим ва тола ишлаб чиқаришнинг техник усуллари; табиий ва синтетик каучуклар; резина- техника буюмлари технологияси. 120 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш Фаннинг ўқув-услубий мажмуаси. Кредит таълим тизими ўқитувчиларнинг ишини сезиларли даражада ўзгартириб юборади, улар ўз олдига доим ўзини ўзи такомиллаштириш ва ўз билимини ошириш, ўқув жараёнининг янги ўқув-услубий таъминотини яратиш заруриятини қўйишади. Бунда энг аввало аудиторияда фойдаланиладиган материаллар мазмунига жиддий эътиборни қаратган ҳолда талабаларнинг мустақил иши янада сифатли ва аҳамиятли бўлиши таъминланади. Талабаларнинг билиш фаолиятини, айниқса аудитория машғулотларини ташкил қилиш ва уларни бошқариш комплекс услубий ва дидактик ишланмалар бўлишини назарда тутади. Кредит таълим тизимида талабаларнинг қизиқишларини тўлиқ ҳисобга олиш, уларнинг таълимга бўлган қизиқишини таъминлаш, ўқитувчилар ўртасида рақобат муҳитини яратиш, турли таълим усулларини такомиллаштириш ва қўллашни, шу жумладан ўқув-услубий таъминот сифатини яхшилашни ҳам назарда тутади. Кредит таълим тизими ҳар бир фан бўйича янги авлод дарсликлари ва ўқув-услубий мажмуаларни яратиш ва жорий қилишни назарда тутади. Фаннинг ўқув-услубий мажмуаси (ЎУМ) мавжуд анъанага кўра ўқув- ижодий жараёнларнинг ташкилий-услубий таъминотининг асоси ҳисобланади. Шунга мувофиқ, фанларнинг ЎУМ ни яратиш, синовдан ўтказиш, такомиллаштириш масалаларига педагогик изланишларда муҳим эътибор қаратилади. Фанларнинг ЎУМ узлуксиз таълимнинг барча бўғин ва тармоқларида ахборот муҳитини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ва ресурс билан таъминлашнинг муҳим омили саналади. Фанларнинг ЎУМ олий таълим ДТС ва МТ, йўналиш ва мутахассисликларнинг намунавий ва ишчи ўқув режалари мазмунига мувофиқ ишлаб чиқилади ва фанларнинг асосий мазмунини ўзида акс эттиради. Буларнинг ҳаммаси талабаларнинг фанларни ва ўз ўқув траекториясини танлашини енгиллаштиришга қаратилган. Фанларнинг ўқув-услубий мажмуаси қуйидаги вазифаларни ҳал қилишга йўналтирилган: • аниқ мутахассисликнинг таълим дастурида ўқув фанининг ўрни ва ролини кўрсатиш; • таълим дастурида фанлараро мантиқий боғлиқликларни амалга ошириш; • ўқув вақтини мавзулар ва ўқув машғулотлари турлари бўйича тақсимлаш; • талабаларнинг аудиториядаги ва аудиториядан ташқаридаги мустақил |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling