1 бош илмий-методик марказ 2


  БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ


Download 2.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/131
Sana26.10.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1723979
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   131
Bog'liq
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш

123 
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ 
Ишчи ўқув дастури (Syllabus) – ўқув дастурининг баёни тақдим 
қилинган асосий ўқув-услубий ҳужжатдир. Фаннинг силлабуси талабага ҳар 
семестр бошида берилади. Силлабус фаннинг батафсил ишланмаси 
ҳисобланиб фан ўқитувчиси томонидан ишлаб чиқилади. Силлабус аниқ 
тузилишга эга бўлади, унда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади: 
Умумий маълумотлар: 
• олий ўқув юрти номи; 
• кафедра номи; 
• тасдиқлаш белгиси; 
• дастур номи; 
• фан коди ва номи; 
• кредит миқдори; 
• семестр; 
• вақти; 
• ўқитувчи(лар) ҳақида маълумотлар; 
• мулоқот манзили; 
• интизомий талаблар – аудиторияда ўзини тутиш, ишни муддатида 
топшириши, имтиҳонга келмаслик, дарс қолдириш. 
Дастур: 
1) Кириш: 
• фаннинг аҳамияти; 
• фаннинг мақсади ва вазифалари
• таълим натижалари; 
• пререквизитлар; 
• постреквизитлар; 
2) Фан модуллари (машғулотлар, тақдимотлар, тарқатма материаллар ва 
шу кабиларни ўзида акс эттиради) – ақлий фаолиятни рағбатлантириш, баҳс-
мунозара, кичик гуруҳларда ишлаш, кейс-стади, презентация, иш ўйини, 
машқлар (мантиқий масалалар), вазиятли масалалар, анжуман, қисқа маъруза, 
ҳамкорликдаги интервью, хатоларни топиш каби интерфаол усулларга 
алоҳида эътибор берилиши керак
• тақвимий-мавзули режалар; 
• график органайзерлар; 
• интерфаол ўқитиш усуллари; 
• мустақил таълим шакллари; 
• баҳолар тўғрисида ахборот (grades), ҳар бир баҳо учун талаб 
этиладиган ишлар баёни, баҳоларни аниқлаш сиёсати (билимларни баҳолаш 
шкалалари, талабаларнинг билимларини баҳолаш мезонлари, иш турлари 


124 
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш 
рўйхати, уларни бажариш бўйича талаблар, имтиҳон баҳоларини қўйиш 
мезонлари, апелляция қоидалари). 
• асосий адабиётлар; 
• қўшимча адабиётлар (қўшимча ўқув адабиётлари рўйхати, меъёрий-
ҳуқуқий база, даврий нашрлар, интернет манбалари); 
• маъруза ва семинар жадваллари (куни, соати, ҳар бир машғулотнинг 
мавзулари, тақвимий-мавзули режа, маъруза ва семинар машғулотлари режаси 
ва мустақил ўрганиш учун назорат саволлари, асосий адабиётлар). 

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling