1 бош илмий-методик марказ 2


  Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш


Download 2.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/131
Sana26.10.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1723979
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   131
Bog'liq
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш

52 
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш 
ундамоқда. Имтихон жараёнини коррупциявий ҳуқуқбузарликлар билан 
қамраб олиниши муносиб номзодлар ўрнига номуносибларини кириб 
қолишига олиб келмоқда.
Олтинчидан, кейинги йилларда кириш имтихонларини ўтказиш жараёни 
очиқлиқ ва ошкоралик таъминланган бўлсада, имтихон натижаларини 
текшириш, умуман ДТМнинг фаолият жараёни тўлиқ ёпиқ ҳолатда.
Шунингдек, ДТМни қайси орган қандай тартибда назорат қилади тартиб 
ва томйилларини аниқ белгилаш лозим, яъни ДТМнинг ҳисобдорлиги, 
очиқлиги ва шаффофлигини ошириш лозим.
III. Олий таълим муассасасида талабларга таълим бериш жараёнида 
баҳолаш билан боғлиқ коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир 
этилишининг сабаб ва омиллари
Олий таълим муассасасида талабларга таълим бериш жараёнида содир 
этилган коррупциявий ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг асосий сабаб ва 
омиллари қуйидагилардан иборат. 
Биринчидан, мазкур турдаги ҳуқуқбузарликларнинг сонига қараб, бу 
турдаги жиноятлар кам деб хулоса қилиш нотўғри бўлади. Зеро, бу турдаги 
жиноятларни аниқлаш даражаси жуда паст. 
Хусусан, 2018 йилда “Ижтимоий фикр” жамоатчилик Маркази ўтказган 
сўровда иштирок этганларнинг 29 фоизи олий таълим тизимида коррупция 
кенг тарқалган деган фикрни билдирган бўлса, 2019 йилда бу салбий 
кўрсаткич 35 фоизни ташкил этган. 
Хулоса қилсак, коррупциявий келишувлар икки томон учун ҳам 
манфаатли бўлагани учун уларнинг фош этилмосдан қолмоқда. 
Иккинчидан, таълим бериш жараёнида талабалрни бахолаш тизими 
тўлиқ инсон омилига боғлиқ бўлиб, бу ўқитувчиларда манфаатдорлик 
ҳолатларини келтириб чиқариши аниқ. Олий таълим тизимида ҳалигача “Blind 
assessment” тизимига ўтилмаган. 
Учинчидан, олий таълим муассасаларини зарарур моддий ресурслар 
билан тўлиқ таъминланмаслиги, таълим сифатига салбий таъсир қилмоқда ва 
бу коррупциявий ҳолатларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда. 
Талабаларнинг бундай вазиятга тушиб қолишига, энг аввало, олий ўқув 
юртларининг замонавий ҳамда таълим тилидаги дарслик ва ўқув адабиётлари 
билан етарли даражада таъминланмаслиги сабаб бўлмоқда.
Таҳлиллар, олий таълим муассасаларида ўқув режаларидаги фанларнинг 
24 фоизи бўйича дарслик, ўқув қўлланма ва услубий кўрсатмалар мавжуд 
эмаслигини кўрсатмоқда. 

Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling