1 бош илмий-методик марказ 2


  Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш


Download 2.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/131
Sana26.10.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1723979
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   131
Bog'liq
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш

54 
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш 
V. Талабаларни битирув малакавий иши ёки магистрлик 
диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиши билан боғлиқ 
коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг сабаб ва омиллари
Олий таълим муассасида битирув малакавий иши ёки магистрлик 
диссертациясини ёзиш ва муваффақиятли топшириш энг мухим 
имтихонлардан бири ҳисобланади. Шу сабабли мазкур жараёндаги айрим 
салбий омиллар коррупциявий ҳолатларни келтириб чиқармоқда. 
Мазкур жараёнда коррупциявий ҳуқуқбузарликлар асосан уч хил усулда 
амалга оширилмоқда: 
– ёзилган битирув малакавий иши ёки магистрлик диссертациясини 
ҳимоя қилиш синовидан муваффақиятли ўтказиб бериш эвазига пора олиш 
орқали; 
– битирув малакавий иши ёки магистрлик диссертациясини ёзиб бериш 
ва ҳимоя қилиш синовидан муваффақиятли ўтказиб бериш эвазига пора олиш 
орқали; 
– битирув малакавий иши ёки магистрлик диссертациясини ёзиб бериш 
(бу асосан масъул илмий раҳбар сифатида тайинланган ўқитувчилар 
томонидан амалга оширилмоқда).
VI. Олий таълим муассасасида илмий тадқиқот ишларини олиб 
бориш ва ҳимоя қилиш билан боғлиқ коррупциявий ҳуқуқбузарликларни 
содир этилишининг сабаб ва омиллари. 
Олий таълим муассасаларида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш ва 
ҳимоя қилиш жараёнида коррупциявий ҳолатларни келиб чиқишига сабаб 
бўлган омилларни келтириб ўтамиз. 
Биринчидан
илмий 
даража 
бериш 
тартиб-таомилларидаги 
мураккабликлар, ўринсиз талаб ва коррупциявий нормалар таълим сифатига 
таъсир этмоқда. 
Хусусан, илмий даражани ҳимоя қилиш учун махсус илмий нашр ва 
хорижий илмий журналда чет тилида илмий мақола чоп эттириш, диссертация 
натижаларини конференция материали тўпламларида чиқариш изланувчидан 
қўшимча маблағ талаб қилиш билан бирга уларни коррупциявий ҳаракатларни 
содир этишга ундамоқда. 
Иккинчидан, олий таълим муассасаларининг илмий салоҳиятини 
баҳолашда, ҳамон эскича фикрлашдан воз кечилмаган, профессор-
ўқитувчилар умумий сонини, илмий даражалилари сонига бўлиб чиқариш 
амалиётидан фойдаланиб келинмоқда. 
Илмий салоҳиятни белгилашда илмий ишланмалар натижадорлиги, 
илмий даражали педагог кадрларнинг илм-фанга қўшган ҳиссаси каби 



Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling