1 бош илмий-методик марказ 2


VIII. Талабалар ўқиш жойини кўчириш, ўқиш йўналишини


Download 2.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/131
Sana26.10.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1723979
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   131
Bog'liq
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш

VIII. Талабалар ўқиш жойини кўчириш, ўқиш йўналишини 
ўзгартириш ҳамда ўқишга қайта тиклаш жараёнида коррупция 
ҳуқуқбузарлкиларни содир этилишининг сабаб ва омиллари. 
Талабалар ўқиш жойини кўчириш, ўқиш йўналишини ўзгартириш ҳамда 
ўқишга қайта тиклаш жараёни коррупциявий ҳуқуқбузарлик содир этилиши 


56 
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш 
кўлами бўйича ўқишга киритиш ва таълим жараёнидаги коррупциявий 
ҳуқуқбузарликлардан кейинги ўринда туради. 
Мазкур ҳуқуқбузарликларни мавсумий асосда содир этилиши ва 
талабалар учун манфаатдорлик хусусияти юқори бўлганлиги сабабли пора 
юқори миқдорни ташкил қилади. 
Мазкур жараёнда коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этилишига 
сабабчи бўлган омиллар. 
Биринчидан, талабалар ўқиш жойини кўчириш, ўқиш йўналишини 
ўзгартириш ҳамда ўқишга қайта тиклаш жараёнида жараёнларнинг очиқ ва 
шаффоф ташкил этилмаётганлигини кўрсатмоқда. 
Иккинчидан, Ўзбекисто Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2019 йил 20 июнда қабул қилинган “Олий таълим муассасаларига ўқишга 
қабул қилиш, талабаларни кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш 
тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 393-сонли қарорида 
жараён тартиби аниқ кўрсатилмаганлиги коррупциявий ҳолатларга олиб 
келмоқда. 
Жумладан, “Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, 
қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
4-бандида, Олий таълимнинг турдош таълим йўналишлари рўйхати 
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 
ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга 
қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланиши 
белгиланган. Турдош таълим йўналишини қарорда аниқ кўрсатилмасдан 
ҳаволаки нормага йўналтирилиши мазкур қарорда коррупциявий ҳолатларни 
келтириб чиқарувчи омиллардан бири ҳисобланади. 
Мамлакатимиз ривожланаётган ва дунё ҳамжамиятида ўз муносиб 
ўрнини белгилаётган бир пайтда, Президентимиз таъкидлаб ўтганидек, 
фақатгина эришилаётган ютуқларимизга маҳлиё булиш кайфиятида 
бўлмасдан, Ватанимизни янада юксалтириш мақсадида муаммо ва 
камчиликларга ҳам эътибор бериб, уларни аниқлаб ва ўз вақтида бартараф 
этишимиз лозим. 
Олий таълим соҳасида коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир 
этилишига сабабчи бўлган омилларни турли асосларга кўра таснифлаш 
мумкин. 
Хусусан, мазкур омилларни хусусиятларни умумийлигига кўра: 
иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маъданий омилларга бўлиш мумкин. Ҳар бир 
омилларни амалий мисоллар ёрдамида кўриб чиқиш уларни туб моҳиятини 
англашга ёрдам беради. 



Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling