1 бош илмий-методик марказ 2
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш
Download 2.17 Mb. Pdf ko'rish
|
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш
64
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш маъруза, якка тартибдаги ишлар ва бошқа ишларни ҳам қўшиб ҳисоблаганда 40 кредит тўплайди. Бакалавр даражасини олиш учун 3 йиллик ўқиш давомида 120 кредит олиш керак. Магистратурада ўқиш 1-1,5 йил (60 кредит), докторантурада эса – 2-4 йил давом этади. Швеция кредитларини Европа ECTS кредитлари билан таққослаш учун улар 1,5 га кўпайтирилади. Масалан бакалавриатдаги 120 Швеция кредити 180 ECTS кредитига, магистратурадаги 60 Швеция кредити - 90 ECTS кредитига тенг бўлади. Швеция университетларида таълим жараёнлари маърузалар, семинарлар, баҳс-мунозаралар (ўқитувчи иштирокида ёки иштирокисиз) шаклида ташкил қилинади. Ҳар бир курс якунида имтиҳон семинарлари, аудиторияда топшириқларни бажариш ва ёзиш кўринишидаги имтиҳонларни топшириш назарда тутилади. Белгияда кредит таълим тизими Европа ECTS кредит тизимларига мослаштирилган ва ҳалқаро ҳамкорлик доирасида қўлланиладиган кўринишда тақдим этилган. Буюк Британияда таълим тизими Бирлашган Қиролликнинг CATS (Credit Accumulation and Transfer Scheme/System – Кредитларни тўплаш ва кўчириш схемаси/тизими) тизимига асосланган бўлиб, унинг мақсади кўп сонли малака ҳужжатлари тизимини ҳар бир тур учун алоҳида кредитлар белгилаш орқали тартибга солиш ва ягоналаштиришдир. CATS тизими Бирлашган Қиролликда, Жанубий Африкада ва Янги Зелландияда кенг тарқалган. CATS бўйича академик йил 1200 шартли ўқув соатлари ёки 120 кредитни ўз ичига олади, 1 британия кредити 10 шартли ўқув соатларига тенг. Шартли ўқув вақти дейилганда, талаба фанни ўзлаштириши учун сарфлайдиган соатлар миқдори тушунилади. Шартли вақт аудитория машғулотлари, асосий амалий ишлар, лойиҳа устида ишлаш, мустақил таълим машғулотларини, имтиҳонларга тайёргарлик ва уларни топшириш каби фаолиятларни, яъни барча турдаги ўзлаштириш учун зарур бўлган ўқув фаолиятларини ўз ичига қамраб олади. Британия университетларида бакалавр даражасини олиш учун 3 йил давомида 360 британия кредитларини қўлга киритиш керак. Тўртинчи йил талабаларга “имтиёзли бакалавр” (Bachelor with Honours) даражасини олишга имкон берилади. 20-асрнинг сўнгги ўн йилликларида Европада олий ўқув юртларининг ҳалқаро таълим дастурларидаги иштироки муҳим масалага айланди, олий таълим ўқув дастурларини интернационаллаштириш тараққиётнинг долзарб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling