1 бош илмий-методик марказ 2
Download 2.17 Mb. Pdf ko'rish
|
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 7) Модулли ўқитиш.
6) Регистратор Офиси. Амалдаги таълим тизимида талабалар
72 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш контингенти билан деканатлар, ўқув бўлими, кадрлар бўлими, қабул бўлими каби кўплаб бўлинмалар шуғулланишади. Талабалар контингенти билан шуғулланадиган марказлашган бўлинма эса мавжуд эмас. Кредит-модуль тизимида талабалар контингенти билан марказлаштирилган бўлинма – Регистратор Офиси шуғулланади. Унинг вазифаси - академик тақвим тузиш ва унинг ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш, қабул комиссиясининг ишини ташкил қилиш, фанларга ёзилишни ташкил қилиш (Enrollment), академик гуруҳларни шакллантириш, киришда билимларини аниқлашни ташкил қилиш ва уни назорат қилиш, якуний назорат ва оралиқ аттестацияларни ташкил қилиш ва ўтказиш, якуний давлат аттестациясини ташкил қилиш ва ўтказишни назорат қилиш, талабаларнинг шахсий ҳужжатларини архивгача сақлаш, “Регистратор” маълумотлар базасини шакллантириш ва мунтазам янгилаш, транскриптни юритиш ва унга талабаларнинг баҳоларини киритиш, тантанали маросимларни ташкил қилиш ва ўтказиш (битирувчиларнинг дипломларини расмийлаштириш ва тантанали равишда тақдим этиш), талабалар контингенти бўйича статистика юритиш каби вазифалардан иборат бўлади. Бу тузилма кредит-модуль тизимида талабага қаратилган бўлинма бўлиб, уни кредит-модуль тизимига тўлиқ ўтилгунга қадар вақтинча деканат ва бўлимлардан ходимларни жалб қилиш орқали ташкил қилиш мумкин. 7) Модулли ўқитиш. Кредит-модуль тизимининг амалдаги таълим тизимидан фарқ қилувчи жиҳатларидан яна бири шундаки, бунда фанлар модулли асосда ташкил қилинади ва ўқитилади. Яъни ҳар бир модуль (фан ва унинг бўлими) кириш назорати, назарий материаллар, амалий ва лаборатория ишлари материаллари, мустақил иш топшириқлари, кейслар, назорат материаллари, тестлар, тарқатма материаллар, глоссарий, адабиётлар, чиқиш назоратлари ва ҳ.к. қисмлардан ташкил топган бўлади. Download 2.17 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling