1 бош илмий-методик марказ 2
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш
Download 2.17 Mb. Pdf ko'rish
|
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2) “Талаба-ўқитувчи” нисбати.
- 3) Талабанинг мустақил иш турлари.
70
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш танлов асосида ихтисослик фанларини ўқитиш мумкин. Демак, эндиликда кадрларга бўлган эҳтиёжни қондириш учун 4 йил эмас, 2 йил етарли бўлади. Бу эса олий таълимнинг иш унумини, самарадорлигини 2 баробар оширади. 2) “Талаба-ўқитувчи” нисбати. Ҳозирги кунда Ўзбекистон олий таълим тизимида махсус фанларни паст курслардан бошлаб режалаштириш, ўқув режалардаги такрорланадиган фанларни ҳар хил мутахассисликлар бўйича алоҳида ўқитиш, аудитория соатлари ҳажмини ошириш каби ҳолатлар мавжуд. Бундай жараёнлар ўқув юкламаларининг кескин ошишига сабаб бўлади. Бироқ, биз биламизки олий ўқув юртида битта ўқитувчига тўғри келадиган юклама ҳажми олий ўқув юрти бўйича умумий ўқув юкламаси ҳажмини талабалар сони асосида ҳисобланган ўқитувчилар сонига бўлиш орқали аниқланади. Яъни, ўқитувчилар штати ўқув юкламалари асосида белгиланмайди, балки талаба-ўқитувчи нисбати орқали белгиланади. Олий ўқув юрти бўйича умумий ўқитувчилар сони аниқлангандан сўнг, ушбу асосда кафедралар штатини шакллантирилади, бунда эса кафедра ўқув юкламалари ҳажмига асосланилади. Кредит-модуль тизимида талаба-ўқитувчи нисбати 16:1 ва ундан ҳам юқори бўлиши кўзда тутилади. Бунга аудитория юкламаларини камайтириш, талабанинг мустақил иши ҳажмини ошириш, ўқув режаларни унификациялаш, дарсларни катта аудиторияда ташкил қилиш орқали эришиш мумкин. 3) Талабанинг мустақил иш турлари. Очиғини тан олишимиз керак, биз асосан “талабани қандай ўқитишимиз керак?”, деган муаммо устида бош қотирамиз. Кредит-модуль тизимида эса “талаба қандай ўқиши керак?” деган муаммо кўндаланг қўйилади. Буни батафсил изоҳлаб ўтамиз. Амалдаги таълим тизимида асосан аудиториядаги дарсларга кўпроқ эътибор берилади, талабанинг мустақил ишига эса жиддий эътибор қаратилмайди, чунки бу фаолият тури чуқур ўрганилмаган. Кредит-модуль тизимида эса фан модули таркибидаги “Ўқитувчи Раҳбарлигидаги Талабанинг Мустақил Иши” (ЎРТМИ) ва ўқитувчига боғлиқ бўлмаган “Мустақил Таълим” (МТ) муҳим аҳамият касб этади. ЎРТМИ га кейслар, топшириқлар, интервью, кроссворд, викторина, эссе, дайжест, тақдимот, ҳисоб иши, ҳисоб-чизма иши, курс лойиҳаси, курс иши, илмий изланишлар, фан тўгаракларида қатнашиш ва ҳ.к.ларни мисол қилиб келтириш мумкин. Бундай фаолият турларига раҳбарлик қилиш учун алоҳида ўқув юкламалари жорий этилиши мақсадга мувофиқ. МТ га эса водкастлар, ўргатувчи тестлар, виртуал тренажёрлар, FAQ, форумларни мисол қилиб келтириш мумкин. ЎРТМИ ва МТ турлари рўйхатини, глоссарийларни, |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling