1 бош илмий-методик марказ 2
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ
Download 2.17 Mb. Pdf ko'rish
|
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш
67
БОШ ИЛМИЙ-МЕТОДИК МАРКАЗ қурилган бўлиб, унинг фақат битта фарқли жиҳати – “кредит-соат” тушунчаси “синов бирликлари” (units) атамаси билан алмаштирилганлигидир. Шуни таъкидлаш жоизки, АҚШ нинг бир нечта университетлари, хусусан Массачусет техника университети ҳам ушбу атамадан фойдаланади. Япониялик талаба бакалавр даражасини олиши учун университетда 4 йил ўқиши керак, ундан 2 йили – кенг умумтаълим тайёргарлик, кейинги 2 йил – мутахассислик бўйича таълим. Фанлар мажбурий ва танлов фанларига бўлинади. Шундай қилиб, Японияда бир синов бирлиги талаба семестр давомида бирор фанни ҳар ҳафтада бир соат ўқишини ва бакалавр даражасини олиши учун 146 синов бирлиги тўплаши зарурлигини англатади. Японияда олий таълимдан кейинги таълим икки босқичдан иборат: "master course" – 2 йил давом этади ва магистрлик даражасини олиш билан якунланади ва "doctor course" – 3 йил давом этади ва доктор даражасини олиш билан якунланади. Магистр даражасини олиш учун талаба 30 синов бирлиги тўплаши (бунда танлов фанлари илмий раҳбар билан келишиб олинади) ва диплом ишини ёзиши керак. Докторлик даражасини олиши учун магистрлик даражасини олгандан сўнг 3 йил давомида илмий раҳбари назоратида илмий иш билан шуғулланиши, битирув имтиҳонларини топшириши ва докторлик диссертациясини ҳимоя қилиши зарур. Хитой таълим тизимини Чинхуа университети, Пекин давлат университети, Пекин техника университети, Жилиан университетлари мисолида ўрганиш шуни кўрсатадики, Хитой Халқ Республикасида Америка таълим тизимига ўхшаш уч даражали таълим тизими қабул қилинган. Бакалавр даражасини олиш учун 120 кредитни, магистр даражасини олиш учун – 30-60 кредитни қўлга киритиш керак. Ўқув йили икки семестрга ажратилган ва 1-сентябрдан бошланади. Бироқ, семестр давомийлиги Америка тизимидан фарқ қилиб 20 ҳафтани ташкил қилади. Университетларда ўқиш 4-5 йил, таббиёт университетларида – 7-8 йил ва касбий-техник мактабларда – 2-3 йилни ташкил этади. Шундай қилиб, юқорида келтирилганлардан кўриш мумкинки, нафақат давлатларнинг таълим тизимларида, балки “кредит” атамасини тушуниш ва уни талқин қилишда ҳам сезиларли фарқлар мавжуд. Агар Европа кредити ўз ҳажми бўйича барча аудиториядаги контакт соатларни ва ундан ташқаридаги соатларни акс эттирса, Америка кредит соати қатъий равишда фақат аудиториядаги контакт соатларни ўзида ифодалайди ва талаба икки баробар кўпроқ мустақил шуғулланишини, шу жумладан ўқитувчи раҳбарлиги остида |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling