1 бош илмий-методик марказ 2


  Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш


Download 2.17 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/131
Sana26.10.2023
Hajmi2.17 Mb.
#1723979
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   131
Bog'liq
1 1 Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш

100 
Кредит модул тизими ва ўқув жараёнини ташкил этиш 
Талабаларнинг билимларини оралиқ назорат қилиш тьютор томонидан 
тасдиқланган жадвал асосида семестрнинг ўртасидаги ва охиридаги 
ҳафталарда амалга оширилади. Жорий ва оралиқ назоратлар деканатлар ва 
ўқув бўлими томонидан ташкил қилинади. Баҳолар ҳар бир фан бўйича 
алоҳида фоиз ҳисобида қўйилади. 
Оралиқ назорат натижалари “Ўқитувчининг ишини ҳисобга олиш 
журнали” ва имтиҳон сессиясигача РО га топшириладиган “Баҳолаш 
қайдномалари” да қайд қилинади. 
Рейтинг назоратларидан кейинги 3 кун мобайнида талабалар апелляция 
ҳуқуқига эга. Аппеляцияга ариза шахсан талаба томонидан декан номига 
топширилади ва кафедранинг фан бўйича аппеляция комиссияси томонидан 
кўриб чиқилади. 
Биринчи ва иккинчи оралиқ назорат натижалари бўйича 50% дан кам (Р
ўр
= (Р
1
+ Р
2
) / 2 < 60%) натижа кўрсатган, шунингдек, уларда узрли сабаб билан 
иштирок этмаган талабалар имтиҳон сессияси ўтказилгунга қадар (истисно 
тариқасида ўқув ишлари проректорининг рухсати билан фан бўйича 
имтиҳонгача) оралиқ назоратни якка тартибда топширишлари мумкин. 
Сиртқи таълим талабалари учун оралиқ назорат бир марта имтиҳон 
сессисияси даврида фан бўйича имтихонгача ўтказилади. 
Кундузги таълимда якуний назоратга (имтиҳон сессиясига) икки ҳафта 
ажратилади. Дарс жадваллари РО томонидан тузилади. Талабаларга комплекс 
имтиҳонларга тайёрланиш учун камида 3 кун ажратилади. 
Барча фанлар бўйича якуний назорат - имтиҳонлар ўтказилади. Имтиҳон 
ёзма, оғзаки, компьютерда тест ва бошқа замонавий, шаффоф ва адолатли 
шаклларида (портфолио, ижодий иш, антиплагиат, тақдимот ва ҳ.к.) ташкил 
этилиши мумкин. Талабаларга имтиҳон топшириш учун имтиҳон тилини 
(ўзбек, рус ёки инглиз) танлаш имкони берилади. Мантиқий боғлиқ бўлган 2-3 
фандан комплекс имтиҳонлар ўтказилиши мумкин. 
Ўқитувчилар имтиҳонга тест топшириқлари, ёзма ва оғзаки имтиҳон 
учун саволларни тайёрлаб қўйишлари лозим бўлади. 
Ёзма ёки оғзаки имтиҳонлар учун вариантлар сони академик гуруҳдаги 
талабалар сонига қараб шакллантирилади, бунда ҳар бир вариантда 3 та 
назарий савол ёки 2 та назарий савол ва битта масала ёки 1 та назарий савол ва 
2 та масала бўлиши мумкин. 
Имтиҳон қайдномалари имтиҳон сессияси бошида РО томонидан 
талабаларга рухсат берилишини қайд қилиш ва комиссияга топшириш учун 
деканатларга тақдим этилади. 
Компьютерда тест ўтказишда вақтдан унумли фойдаланиш мақсадида 



Download 2.17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling